Ижтимоий тармоқларда гўё олий мажлис сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистон фуқароларининг махсус ҳарбий операцияда иштироки қонунийлигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан сенат матбуот хизмати изоҳ берди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан, президент администрацияси тузилмасида администрация раҳбари лавозими ташкил қилинди. Ушбу лавозимга президентнинг қизи ва ёрдамчиси Саида Мирзиёева тайинланди. Президент администрацияси ахборот сиёсати департаментининг собиқ раҳбари Комил Алламжонов эса Саида Мирзиёеванинг мустақил маслаҳатчиси бўлди.
Хитой "Шинжон-Уйғур автоном райони" ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаш баҳонасида "Чегара бўйлаб ўн минг километр" номли кенг кўламли пропаганда кампаниясини бошлади. Кампаниянинг мақсади – 50 дан ортиқ хитойлик журналистларни жалб қилган ҳолда уйғур мусулмонларининг ҳукуматдан розилигини ифодаловчи сохта материаллар тайёрлашга қаратилган.
Эрон ва "Исроил" ўртасидаги зиддият тобора авж олиб бораётгани ортидан ватандошларимиздан ушбу икки мамлакатга боришдан тийилиш сўралди. "Яқин Шарқдаги вазиятнинг шиддат билан кескинлашаётгани бизда чуқур хавотир уйғотмоқда", деб ёзган ТИВ матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ўз саҳифасида.
Сессия икки томонлама, минтақавий ва глобал масалалар юзасидан фикр алмашиш учун самарали майдон бўлган. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов тадбирни юксак даражада ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлик учун Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданга миннатдорлик билдирган.
Эрон ва Исроил можаролари ортидан ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Марказий Осиё минтақасига ҳам таъсири бор. Иқлимшунос олим Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, радиоактив нурланиш фаоллашган тақдирда, муайян об-ҳаво шароитларида ана ўша ҳудудлардаги радиоактив нур Ўзбекистонга кириб келиши мумкин. Бу мамлакатимизга кириб келувчи ва ривожланувчи 15 синоптик жараённинг 2-3 тасида рўй беради.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева раҳбарлик лавозимини узоқ муддат ҳеч кимга бермай келаётган шахсларни танқид қилди. Таъкидланишича, Сирдарё вилоятидаги мактабгача таълим муассасаларида 55 нафар ходим 5 йилдан ортиқ, 23 нафар ходим 10 йилдан ортиқ, 11 нафар ходим 20 йилдан ортиқ муддат давомида айнан бир муассасада раҳбар сифатида фаолият олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида чигирткаларнинг асосий тўдалари аниқланган. Ушбу ҳудудларда саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишловлар олиб борилмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда чигирткалар 608 минг гектардан ортиқ майдонга тарқалиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг хабар беришича, Ўзбекистондаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига қабул жорий йилнинг 25 июнь кунидан бошланади. Маълумот учун, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари (187 минг 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди.
Қозоғистон миллий атом компанияси – "Казатомпром" Россиянинг "Росатом" компанияси билан шерикликда фойдаланаётган йирик уран конларидан бири – "Будёновское" устидаги назоратни расман ўзига қайтариб олди. Ҳисоботда айтилишича, қозоқлар назоратни қўлга киритиш учун ҳеч қандай пул тўлагани йўқ. Ушбу кон стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ундаги уран захиралари 114 минг тонна деб баҳоланган.