Эрон ва Исроилдаги ўзбекистонликларга ҳарбий ва бошқа давлат объектларига яқинлашмаслик, уларни фото ва видео суратга олмаслик; одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқда бўлиш; маҳаллий ҳукумат органлари томонидан берилаётган кўрсатмаларга сўзсиз риоя қилиш, зарурат туғилганда махсус бошпаналарга ёки хавфсиз жойларга йўл олиш тавсия этилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остонада бўлади. Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой раиси Си Цзинпин ҳам иштирок этади.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, энди Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқаро исми-шарифини ҳам алмаштириши мумкин. Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг изоҳлашича, янги тартибга кўра, Дилшод исмини ҳеч қандай тўсиқларсиз Дилшодага ўзгартириш мумкин бўлади. Қонунчиликка бундай ўзгартиришлар киритишда халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва минг йиллик анъаналари ҳисобга олинмаётгани афсусланарлидир.
Нидерландиядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотининг янги ҳисоботида уйғурлар ва бошқа туркий халқларнинг мажбурий меҳнати билан боғлиқ минерал хомашёларни сотиб олаётган халқаро компаниялар рўйхати эълон қилинди. Ушбу рўйхатда Nescafé, Coca-Cola, Carrefour, Walmart, Disney, Starbucks ва яна 60 дан ортиқ брендлар мавжуд.
Туркманистон орқали тахминан 120 нафар Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Руминия ва бошқа давлат вакиллари эвакуация қилинган. Уларга транспорт воситалари, овқат, меҳмонхона ва зарур кундалик эҳтиёжлари билан ёрдам кўрсатилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ChatGPT орқали диний саволларга жавоб олиш жоиз эмаслигини маълум қилди. Идорага кўра, ChatGPT платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот. Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда ўзини Ургут тумани “Агропроми” ходими З.Амонов деб таниширган амалдорнинг видеомурожаати тарқалганди. У ўз сўзида пилла, ғалла ва пахта режасини бажармаган, солиқларни тўламаган фермер хўжаликларининг ерлари хитойлик инвесторларга берилишини айтган. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди.
Ўзбекистоннинг исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда яшаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Жумладан, мамлакатда мураккаб вазият вужудга келаётганлигини эътиборга олиб фуқаролар ўзининг шахсий хавфсизлик чораларини кўриши ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмаслик тавсия этилди. Шунингдек, заруриятсиз кўчага ва бошқа кўнгилочар жойларга бормаслик қўшимча қилинди.
Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Виталий Яковлевнинг иддао қилишича, мамлакатдаги мигрантлар орасида энг кўп жиноятни ўзбекистонликлар содир этяпти. Унга кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида хорижликларга тегишли жиноятларнинг 35,5 фоизи Ўзбекистон фуқароларига тўғри келади. Бу борадаги иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда тожиклар ҳамда қирғизлар эгаллаган. Олдинроқ, Россия қамоқхоналаридаги марказий осиёликлар мажбуран урушга юборилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши ва Эрон ҳамда исроилда ракета отишмалари кутилиши муносабати билан ушбу икки давлатда яшовчи Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиши сўралди.