Фориш туманида Россиянинг «Атомстройэкспорт» ширкати билан ҳамкорликда қурилиши режалаштирилган кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди. Барча иштирокчиларнинг кичик қувватли АЭС қурилиши лойиҳасини амалга оширишга тайёрлиги билдирилди.
Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминлик кўрсатишга ва вазиятнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун дипломатик мулоқотга устуворлик беришга чақирди.
Сурхондарё вилоятида Telegram’даги “история”сига ИШИДнинг қора байроғи кўринган видеони жойлаган 18 ёшли йигит 3 йилга қамалди. Йигит ушбу видеони қўшиғининг оҳанги ёққани учун тарқатганини айтган. У араб тилини билмаслигини, диний таълимга эга эмаслигини ва бундай видеоларнинг жиноий оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан бехабар бўлганини таъкидлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган тантанали тадбирларда иштирок этади. Парадда Хитой раиси Си Цзиньпин ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Украина билан стратегик ресурсларни биргаликда қазиб олиш бўйича келишувга эришгандан сўнг, АҚШ Марказий Осиёни нодир қазилмаларни олиш учун навбатдаги муҳим ҳудуд сифатида кўрмоқда. Мазкур минтақа катта захираларга эга бўлган ҳолда, Хитой ва Россиянинг кучли таъсирига қарамай, АҚШнинг эътибор марказидадир.
Улар пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида электр токнинг таянч устунларига “Россиядаги иш. Ҳафтасига 1000 доллар. Бизга Теlegram'дан ёз” кўринишидаги QR кодли ёзувларни ёпиштириб чиққан.
Туркия миллий разведка хизмати (MİT) ўтган йил сентябрь ойида Истанбул аэропортида Ливанга юборилиши керак бўлган ҳамда ичларига портловчи модда жойлаштирилган 1 300 та пейжер ва 710 та қувватлагичдан иборат юкни мусодара қилган.
Uzbekistan Airways 13–28 май кунлари давомида “Ҳаж-2025” дастури доирасида Саудия Арабистонига қўшимча чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширади. Зиёратчилар Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Мадинага етказилади. Ушбу босқичда 6 267 нафар зиёратчи ҳаж сафарини амалга ошириши кўзда тутилган.
Яқиндагина Истанбулда содир бўлган 6.2 балли зилзила туркларда кучли ваҳима уйғотди. Бу ҳодисадан кейин турк халқи масжид ва боғларда чодирлар ичида жон сақлади. Хўш, қадимги Усмонли тарихида ҳам бундай зилзилалар содир бўлганми? Келинг, бугун шу ҳақда гаплашамиз.
Куни кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов билан учрашувда Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига нисбатан қўпол муомала ва ҳуқуқлар бузилиши ҳолатлари кўпайгани юзасидан ўз хавотирини билдирди.