Жорий йилнинг 27 апрель куни Россия МДҲ мамлакатлари институти ходими ва тарихчи Андрей Грозин Остонага етиб келгач, Қозоғистон ҳудудига киришига рухсат берилмади. Гарчи у апрель охирида бир қанча тадбирларда иштирок этиш учун расмий таклиф олган бўлса-да, унинг Қозоғистонга кириши тақиқланган шахслар рўйхатида экани маълум қилинди.
Анқара келгуси 5 йил ичида Туркманистон газини Каспий денгизи тубидан ўтувчи қувур орқали Туркияга олиб келишни режалаштирмоқда. Туркия президентининг айтишича, Туркманистондан биринчи газ транзити шу йил 1 мартдан Эрон ҳудуди орқали амалга оширилиб, ҳозирга қадар 250 миллион куб метр табиий газ етказиб берилган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент тиббиёт академиясида таҳсил олаётган ҳиндистонлик 1-курс талабаси таълим сифати пастлиги ва ўқитувчиларнинг инглиз тилида эркин гаплаша олмаслигидан шикоят қилгани акс этган хабар тарқалди. Унинг айтишича, олийгоҳда асосий тиббий фанлар етарлича ўқитилмаяпти, дарслар бекор қилиниши ёки қисқариши одатий ҳолга айланган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари айни пайтда ҳам жадал давом этаётганини маълум қилди. Қайд этилишича, барча зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилган, эмлаш ишлари олиб борилган, гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилган, сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилган ва барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.
2021 йилдан буён Бухорода араб тилидан дарс бериб келган Шерзод Жўраев Пешку тумани суди томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс (МЖТК)нинг 94-241ва 34-моддалари (ноқонуний диний таълим бериш)да айбли деб топилиб, 7 суткага қамалди. Бундан ташқари унга 1 млн 875 минг сўм миқдорида жарима жазоси ҳам тайинланган.
Жорий йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонда 9 минг 63 та никоҳ бекор қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ҳисоботида маълум қилинди. Унга кўра, кўриб чиқилган ишлар натижасида 9 минг 63 та никоҳ бекор қилинган, 6 минг 10 та даъво талаблари рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Хитой Коммунистик партияси Шинжон минтақавий қўмитаси котиби Ма Синьцзюй билан учрашди. Унда Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ўзаро ишонч асосида ривожланиб, кенг кўламли стратегик ҳамкорлик босқичига ўтаётгани маълум қилинган.
“Навоий” ЭИЗ директори Ҳабиб Абдуллаевнинг Sputnik'га маълум қилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион долларга баҳоланмоқда. Биринчи самолёт 2025 йил октябрь ойида чиқарилиши режалаштирилган.
Тошкент, Самарқанд ва Андижон шаҳарларида ногиронлиги бор болаларни мактабга олиб бориш учун имтиёзли такси хизмати синов тарзида йўлга қўйилди. Лойиҳа Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) ва Yandex Uzbekistan ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
АҚШ расмийлари президент Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари бўлган 131 кишини депортация қилиш бўйича амалиётни ташкил этгани ва молиялаштиргани учун миннатдорлик билдирди. Марказий осиёликларни олиб қайтаётган рейс Вашингтон ва Тошкент ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилган.