Туркия Буюк Миллат Мажлиси спикери Нўъмон Қуртулмуш Кипр масаласида Марказий Осиё давлатларининг позициясидан Анқара чуқур ранжиганини билдирди. Спикерга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон Шимолий Кипрда элчихона очмаган, бошқа айрим Марказий Осиё мамлакатлари эса Кипр билан алоқаларни қўшни давлатлардаги элчилар орқали олиб бормоқда.
Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган "Русский дом" ходими Наталья Секерина тергов ҳисбхонасидан қўйиб юборилди. У Россия армиясига ноқонуний ёллаш билан шуғулланганликда айбланиб, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ушланган эди.
Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.
2022 йилдан буён камида 1110 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия армияси билан шартнома тузиб, Россия-Укрина урушида иштирок этди. Этник ўзбеклар сони билан биргаликда бу кўрсаткич бир неча минг кишига етиши ҳам мумкин. Эълон қилинган рўйхатга кўра, ушбу урушда камида 109 киши ҳалок бўлган, уларнинг энг ёши эса ҳали 21 ёшга тўлмаган.
Қозоғистон ҳукумати мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида ҳар бир вилоятда ҳудудий мудофаа бригадаларини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди. Айни пайтда бу ташаббус Россия билан чегарадош ҳудудларда изчил амалга оширилмоқда — 20 та бригаданинг 8 таси айнан шу йўналишда жойлаштирилади.
Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда урушда қатнашишга даъват қилувчи варақаларнинг суратлари тарқатилмоқда. Ушбу буклетларда Россия Мудофаа вазирлиги ва унинг алоқа маълумотлари кўрсатилган.
Қозоғистон шаҳарларида 9 май куни Россиянинг “Ўлмас полк”ига ўхшаш юришлар ўтказишга рухсат берилмади. Расмий хабарларда айтилишича, мамлакатнинг энг йирик шаҳри — Олмаота маъмурияти тадбирни ўтказишдан бош тортган.
Боку Қозоғистон билан биргаликда Тел-Авив нефть эҳтиёжининг 60 фоиздан ортиғини таъминлаб келмоқда. Бу кўрсаткич 2023 йил 7 октябрдан бери исроилнинг Ғазо ва Ливандаги шафқатсиз ҳарбий ҳаракатлари туфайли янада ошди. Бунинг эвазига исроил Озарбайжонни замонавий қуроллар билан таъминлайди. Бу қуроллар Бокунинг 2020 ва 2023 йиллардаги урушларда Арманистон устидан зафар қучишида муҳим рол ўйнади.
2025 йилнинг дастлабки уч ойида 198,1 минг нафар бола туғилган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади. Статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилишича, ўтган чоракда 41,4 минг ўлим қайд этилган. Бу ҳам 2022 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.
Олдинроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бунга муносабат билдирди.