Марказий Осиёнинг беш республикаси вакиллари Сирдарё ва Амударё сув ресурсларини тақсимлаш бўйича протоколлар ва келишувларни имзоладилар. Унга кўра, Сирдарёдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун тахминан 11,9 миллиард куб метр сув, Амударёдан эса, 40 миллиард куб метр сув олиш режалаштирилган.
Саудия Арабистони Туризм вазирлиги Ўзбекистон, Тожикистон ва яна ўнга яқин давлат фуқаролари учун электрон виза хизматлари вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Айни пайтда онлайн портал орқали электрон виза олиш имкони тўсиб қўйилган.
Ўзбекистон шу йилнинг биринчи чорагида $3,57 млрд қийматда олтин экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34% кўп. Қимматбаҳо металллар мамлакат умумий экспортининг 44%ини ташкил этди. Энергетика соҳасида эса импорт кескин камайган. Нефть ва нефт маҳсулотлари импорти $443,1 млнни ташкил этиб, 16%га қисқарган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари "Чашма" булоғидан эркин ва тўсиқсиз фойдаланиши тўғрисида келишиб олдилар. Унга кўра, Чашма булоғи Қирғизистон ҳудудида қолади. Ўзбекистон фуқаролари эса, булоқдан эркин фойдаланишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ҳукуматлари тарихий темирйўл битимини имзоламоқчи. Мазкур темир йўл Марказий Осиёни Жанубий Осиё билан тўғридан-тўғри боғлаши, натижада юк ташиш вақти ва харажатларини сезиларли даражада қисқартириши билан аҳамиятли. Шунингдек, Марказий Осиё давлатларига денгиз портларига чиқиш имконини беради.
Қозоғистон Россия билан урушга тайёрланаётгани ҳақида айрим оммавий ахборот воситаларида хабарлар тарқалди. Унга кўра, Қозоғистон гўёки Россия билан чегарада “можаро юз бериши эҳтимолига” ҳудудий мудофаа бригадаларини жойлаштирмоқда. Республика Мудофаа вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдирди.
БААнинг Дубай шаҳрида Ўзбекистон фуқароларидан ташкил топган икки гуруҳ ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда тарқалган хабарларда можаро пичоқбозлик билан якунлангани, натижада гуруҳлардан бирининг етакчиси ҳалок бўлгани айтилган.
Ҳозирда Қозоғистондан геологлар гуруҳи Афғонистонга юборилган. Улар бу ерда қаттиқ фойдали қазилмалар мавжуд бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни ўрганишади. Афғонистон томони ўз навбатида, табиий ресурслар бўйича тасдиқланган заҳиралар ҳақидаги маълумотларни тақдим этишга тайёрлигини билдирди.
Россиянинг баъзи нашрларида тарқалган хабарларга кўра, Лавров "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўяркан, ҳайкалдаги инглиз тилидаги ёзувга қараб, "бу ерга инглизлар қандай келиб қолишди? Мен русчани кўрмаяпман”, деган.
Ҳозирча зилзила оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Расмий хабарларга кўра, биринчи силкиниш маҳаллий вақт билан соат 12:13 да, иккинчи зилзила эса, соат 12:49 да қайд этилган. Истанбул билан бир қаторда атрофдаги вилоятларда ҳам сезилган зилзила 6,92 километр чуқурликда содир бўлгани аниқланди.