Ўзбекистонда президент фармони билан тасдиқланган лойиҳага асосан тўйлар тартибга солинади. Унга кўра, август ойигача тўйлар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.
Эндиликда ватанга қайтаётган муҳожирлар учун арзон ва тартибли автобус қатнови йўлга қўйилади. Шунингдек, уларга “Ишчи виза”сини расмийлаштириш, йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун моддий ёрдам ажратилади.
Бу ҳақдаги президент фармонига кўра, Баҳоуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири бўлади.
Туркия пойтахти Анқара шаҳрида олим ва давлат арбоби Аҳмад ал-Фарғоний бюстнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда расмийлар томонидан Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик муносабатлар ривожланаётгани ва алломанинг бюсти Анқара шаҳридаги марказий боғда ўрнатилиши катта аҳамиятга эга экани алоҳида қайд этилди.
Бутунжаҳон ҳуқуқшунослар уюшмаси (WOLAS) Ўзбекистон фуқароларини Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)да қатл этилишдан сақлаб қолиш учун курашмоқда. WOLAS ушбу жазо тури халқаро қонунларга зид эканлигини билдирмоқда.
Шавкат Мирзиёев Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Рим-католик черкови камерленгоси кардинал Кевин Фарреллга ҳамдардлик йўллади. Давлат раҳбари ўз мактубида Рим папаси Ўзбекистон ва Ватикан ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшганини алоҳида эътироф этган.
Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларида умумий 19 201 нафар шахс ярашув муносабати сабаб, жавобгарликдан озод этилгани маълум қилинди.
Туркиянинг “Аёллар ва Демократия” жамғармаси раиси Сумайя Эрдўғон Байрактар ишга жойлашиш жараёнида ҳижобли аёлларга нисбатан камситиш ҳолатларига эътибор қаратди. У Франция ва Шимолий Кипрдаги чеклов сиёсатини танқид қилиб, эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.
Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан ўтказилган йиғилишда Абу Бакр Каффол Шоший мақбараси, Бароқхон ва Мўйи Муборак мадрасалари, Намозгоҳ ва Тиллашайх масжидлари бўйича реставрация ишлари муҳокама қилинган. Барча лойиҳалар кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан тасдиқланган.
Қабул қилинган янги қонунга кўра, лотерея, букмекерлик ва интернет орқали таваккалчиликка асосланган ўйинлар фақат лицензия асосида фаолият юритади. Мазкур ўзгариш билан ушбу соҳаларни тартибга солиш ваколати Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигига берилди.