Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қилган жиноятидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 488 нафар маҳбусни афв этиш тўғрисида фармон имзолади.
Ceoworld Magazine журналининг соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича эълон қилган рейтингида Ўзбекистон 110 давлат ичида 64-ўринни эгаллади. Мамлакат 36,26 индекс кўрсаткичига эга бўлиб, бу Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида ўртача натижа ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати жорий йилнинг 30 март куни ўқиладиган Рамазон ҳайити намозининг расмий вақтлари белгиланганини эълон қилди.
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси маҳаллий ўзбекистонликларга оммавий йиғин ва митингларда иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.
Ўзбекистонда 2025 йилги Рамазон ҳайити 30 март – якшанба куни кенг нишонланади. Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон халқаро “Brand Finance” компаниясининг рейтингида икки поғона юқорилади. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 43 ўринга, Озарбайжон 82 ўринга, Қирғизистон эса 127 ўринга кўтарилди. Туркманистон эса 76 ўриндан 80 ўринга пасайди.
2024 йил 22 декабр куни уч нафар Ўзбекистон фуқароси яқин қариндошининг таклифи билан БААга борган ва ижара уйига жойлашган. Бироқ уларни таклиф қилган шахс 23 февраль куни ҳеч қандай тушунтиришларсиз Қатарга чиқиб кетган ва алоқани узган. Бунинг оқибатида аёллар ижара ҳақини тўлай олмай, қийин аҳволга тушган.
Анқара бундай келишувлар билан ўз ҳарбий мавқеини мустаҳкамлар экан, исроил бу жараённи хавф сифатида баҳолаб, АҚШ билан музокаралар ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда. Туркиянинг Суриядаги иштироки кенгайиши Яқин Шарқдаги геосиёсий вазиятга қандай таъсир этади?
Президент Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида ифторлик ташкил этиб, Рамазон ойининг муқаддаслиги, миллатлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ҳақида сўз юритди. Шунингдек, виждон эркинлиги, ислом маданияти мероси ва экологик ташаббуслар муҳокама қилинди.
Бугун Шавкат Мирзиёев ифторлик тадбирида иштирок этади. Қайд этилишича, барча ҳудудларда ёзиладиган ифторлик дастурхонларига нуронийлар, меҳнат фахрийлари, уламолар ва зиёлилар, турли дин ва конфессиялар вакиллари, ногиронлиги бор ва эҳтиёжманд ўзбекистонликлар, жами 60 минг нафарга яқин киши таклиф қилинган.