2025 йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистон табиий газ импортини 4,6 баробарга қисқартириб, экспортини 1,6 баробарга оширди. Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, икки ойда газ импорти 35,8 миллион долларни ташкил этди. Бу 2024 йилнинг шу давридаги 166,7 миллион долларлик кўрсаткичдан анча кам.
Туркия Қуролли Кучларига тегишли йирик ҳарбий конвой Сурия шимолида жойлашган Мунбич шаҳрига кирди. Маҳаллий манбаларнинг ёзишича, конвойда ўнлаб зирҳли техникалар, ҳарбий транспорт воситалари ва шахсий таркиб мавжуд.
Куни кеча, Туркия парламенти раҳбари Нўъмон Қуртулмуш Хивада ўтган халқаро анжуманда туркий дунё ягона алифбога эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Қирғизистон ҳукумати аҳоли пунктларида масжидлар, ибодатхоналар, черковлар ва бошқа диний объектлар сонини чекламоқчи. Бу ҳақдаги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Хитой компаниялари Ўзбекистоннинг икки ҳудудида шамол ва қуёш электр стансиялари қуради. Биринчи Самарқанд халқаро иқлим форуми доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Хитой компаниялари ўртасида “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги инвестиция битими имзоланди.
2025 йил март ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 47,85 миллиард долларга етди. Бу — статистика юритила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткичдир.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Қирғизистон милицияси кўча-кўйларда ниқоб кийган аёллар билан профилактик суҳбат олиб бораётгани акс этган видеолар тарқалганди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров бундай рейдларнинг ҳукумат сиёсатига алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Тошкентда бўлиб ўтаётган Парламентлараро иттифоқнинг 150 ассамблеясида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев Украина, Яқин Шарқ ва Афғонистондаги вазиятларга эътибор қаратди.
Акром Имомўғли коррупция, пора ва талон-торож қилиш айбловлари билан ҳибсда. Аммо унга сиёсий жабрдийда сифатида қаралмоқда. Энг камида ўз тарафдорларининг кўз ўнгида қаҳрамонга айланиб улгурган. Марин Ле Пенга эса бундай омад кулиб боқмади. Коррупция бўйича жазоси тасдиқланган сиёсатчи сифатида унинг сиёсий келажаги хавф остида. Шу боисдан Марин Ле Пеннинг Акром Имомўғлини ҳасад билан кузатаётгани аниқ. “Бундай пайтда Туркияда бўлиш керак эди”, деб ичидан ўтказаётганига шубҳам йўқ. Журналист Абдулқодир Селви мақоласидан.
Давлат раҳбари Ўзбекистон халқини муборак Рамазон ҳайити билан табриклаб, ушбу улуғ айём тинчлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик қадриятларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Президент шунингдек, барча юртдошларимизга соғлик, фаровонлик ва эзгу ниятларининг рўёбга чиқишини тилади.