Уламолар кенгаши Ражаб ва Шаъбон ойлари 30 кун давом этгани сабабли, Рамазон 29 кун бўлиши эҳтимоли юқори эканини таъкидлашмоқда. 27 март куни якуний қарор эълон қилиниши кутилмоқда.
Туристик виза билан ишга жойлашгани учун Саудияда ҳибсга олинган ўзбекистонликлар, жумладан аёллар ва ёшлар дипломатик музокаралар орқали озод қилиниб, 12-14 март кунлари Ўзбекистонга қайтарилди.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон компанияси 500 контейнер уран концентратини Санкт-Петербург орқали Францияга етказиб беради. Ўзбекистоннинг “Навоийуран” давлат корхонаси келишувга кўра, бу учун Қозоғистоннинг TOO Logistic Centre компаниясига 9 миллион евро тўлайди.
АҚШнинг Camp Shelby ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар рекорд натижалар қайд этди. Улар 15 кг юк билан 20 км масофага югуриш ва бошқа синовларда мутлақ устунликни қўлга киритди.
Расмий манбаларда Суриянинг янги ҳукумати ҳарбий базаларни тиклаётгани, Туркия эса Палмира яқинидаги ҳудудларга таъсирини ошираётгани айтилмоқда. Таҳлилчиларга кўра, бу жараён минтақадаги геосиёсий мувозанатни ўзгартириши мумкин. Исроил томони эса, икки мамлакат муносабатидан хавотирда.
Расмийларга кўра, бу тақиқ Қурбон ҳайити байрамига ҳам тааллуқли. Ҳукумат эса, бунга хавфсизлик масалаларини сабаб қилиб, ота-оналарни фарзандларига нисбатан назоратни кучаштиришга чақирмоқда. Аммо кўп йиллик анъананинг бекор қилиниши жамоатчилик ўртасида баҳсларга сабаб бўляпти.
Ўзбекистон яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонга қарийб 200 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди. Озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат юк Балх вилоятига етказилиб, Ҳайратон шаҳрида расмийлар иштирокида топширилган.
Тожикистон президенти томонидан эълон қилинган афв фармонига мувофиқ бир гуруҳ маҳкумлар озодликка чиқди. Улар орасида аёллар, эркаклар ва вояга етмаган шахслар ҳам бор.
Озарбайжон ва исроил сўнгги йилларда стратегик, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан муҳим иттифоқдошларга айланишди. Албатта, аксар аҳолиси шиа мусулмонларидан иборат бўлган озарларнинг Ғазода бегуноҳ фаластинликлар қонини тўкаётган сионистлар билан ош-қатиқ бўлиши кўпчиликнинг эътиборини тортмасдан қолмади. Ушбу мақоламизда озарлар ва яҳудлар "дўстлиги"ни танқид қилмоқчи эмасмиз, балки икки давлатнинг яқин ҳамкорлиги сабабларига тўхталамиз.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбул мэри идорасидаги тергов бўйича баёнот бериб, мухолифатни жавобгарликдан қочишда айблади. “Биз бундай сиёсий спектаклларга вақт ажратмаймиз”, деди давлат раҳбари.