Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - фахрий легион ордени билан тақдирланди. Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.
2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Россия колонияларида 30 мингдан ортиқ хорижлик маҳбус бор, улардан 69,5 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир.
Туркиянинг "Yeni Şafak" нашри ўзбекистонликларнинг аксарияти мамлакатда Хитойнинг таъсири ортиб бораётгани ва бунга ҳукуматнинг томошабин бўлиб турганидан норози экани ҳақида ёзди.
Хитой пойтахтида хорижлик журналистлар иштирокида тадбир ташкил қилиб, Шарқий Туркистондаги зулмларини оқлашга уринди. Аслида, Пекин йиллар давомида ҳудуддаги этник озчиликни қатағон қилиб, буни "уч ёвуз куч"га қарши кураш деб атаб келди. Бундан ташқари ҳукумат Исломни хитойлаштиришга қаттиқ киришган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра, тахминан 16 мингдан ортиқ масжид бузилган ёки вайрон қилинган, сақланиб қолинганлари эса кафе, бар ва бошқа кўнгилхушлик масканларига айлантирилган.
Тарих саҳифаларини варақласак, туркий халқларнинг энг буюк даврлари улар бирлашган пайтларга тўғри келишини кўрамиз. Буюк Хоқонликлар, Олтин Ўрда, Усмоний салтанати, Чиғатой улуси, Хива ва Қўқон хонликлари – буларнинг барчаси туркий халқларнинг қудрати бир марказда жамланганда гуллаб-яшнаганига яққол мисол. Мухлиса Маҳмуд мақоласи.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 12–13 март кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган музокаралар давомида давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича тарихий келишувни имзолашлари режалаштирилган.
Самарқанд вилоятида 3 та тарихий масжиднинг бузиб ташлангани аниқланди. Яна бир меъморий ёдгорлик эса рухсатсиз таъмирланиши оқибатида ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилган.
Шавкат Мирзиёев Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11−13 март кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўлади. Ташриф доирасида Парижда олий даражадаги музокара, тадбир ва учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, давлат раҳбари ЮНЕСКО бош директори билан ҳам учрашади.
Хитой компанияси Ўзбекистон фуқароларини таълим ва касбий фаолиятга тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш марказини очишни режалаштирмоқда. «Яшил» энергетика, қишлоқ хўжалиги, АКТ, туризм каби соҳа мутахассислари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари ҳам ишлаб чиқилади.
Европа Иттифоқи (ЕИ) томонидан таклиф қилинган 150 миллиард евролик мудофаа инвестициялари режаси Франция ва Германия ўртасида келишмовчиликларга сабаб бўлди. Берлин ушбу дастурга Туркияни ҳам қўшишни таклиф қилмоқда, Париж эса фақат европалик ишлаб чиқарувчиларни молиялаштиришни талаб қилмоқда.