Маълумотларга кўра, НАТО доирасида ўтказиладиган машқларда иштирок этиш учун Исроил таклиф қилинган, бироқ Туркия бу таклифга қарши чиққан ва уни бекор қилган. Бу қарор Анқара ва Тел-Авив ўртасидаги сиёсий кескинлик фонида қабул қилинган бўлиши мумкин.
Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, уларнинг диний саволларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб туришибди.
50 дан ортиқ раввин АҚШ президенти Дональд Трампга Иброҳим келишувларини кенгайтириш ҳамда унга туркий давлатлар – Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистонни ҳам қўшиш бўйича расмий мурожаат билан чиқди. Уларнинг фикрича, бу қадам Исроил ва мусулмон давлатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Ўлкамизда Рамазон ойининг бошланиши билан ушбу концепция ўзининг қанчалар "қонуний" кучга эга эканлигини намойиш эта бошлади. Қонун билан қабул қилинган концепцияда давлат диний ташкилотлар фаолиятига аралашмаслиги ва фуқароларнинг эътиқоди ва ибодатларига тегинмаслиги белгиланган бўлса-да, Рамазоннинг илк кунларидан Мусулмонлар идорасига "катталар"нинг болаларни масжиддан узоқлаштириш бўйича аралашаётгани маълум бўлди.
Туркиянинг Baykar ва Италиянинг Leonardo компаниялари учувчисиз учоқлар технологиясини ривожлантириш бўйича 5 йиллик ҳамкорлик келишуви имзолади. Учоқлар Туркия ва Италияда ишлаб чиқарилади.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани халқ таълими бўлими (ХТБ) маънавиятчи методисти тумандаги мактаблар директори ўринбосарларига масжидга чиққан ўқувчиларнинг расми ва у ўқиётган мактаб рақамини ташлаб беришини сўраган. Бундан ташқари, у мактаблардан ажратилган "масъуллар"нинг масжидга бориб, ҳуқуқ тартибот идоралари ходимларига учрашишини, ўша ердаги фаолиятини "думалоқ видео" шаклида юборишини вазифа қилиб берган. Бунга ҳам методист юқоридагиларнинг ўзига тез-тез қўнғироқ қилиб, топшириқ ижросини сўраётганини сабаб қилиб келтирган. Олдинроқ ватандошларимиз ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида куч ишлатар тизим вакилларига қўшилиб, 50 га яқин ўқитувчилар ҳам масжидлар олдида ихтиёрий-мажбурий равишда постда тургани, улар Аллоҳнинг байтига келаётган ўқувчиларни расмга олиб, ортига қайтараётгани ҳақида ёзганди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Олмаота аэропортида гаровга олинган ходимани қутқариш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган маҳаллий фуқаронинг қаҳрамонлигини юқори баҳолади ва уни мукофот билан тақдирлашни буюрди.
Шарқий Туркистонда 1 миллиондан ортиқ уйғур "қайта тарбиялаш" лагерларига қамалган, улар диний ва миллий шахсини йўқотишга мажбурланмоқда. Халқаро ташкилотлар бу ҳолатни "маданий геноцид" деб баҳоласа-да, кўп давлатлар Хитой билан иқтисодий манфаатлари туфайли сукут сақламоқда. Бунинг сабаблари нимада?
Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Илҳом Арзиқулов отинойилар билан бўлган йиғилишда ҳижобда юриш мумкин эмаслиги, улар ҳам рўмолини орқадан ўраши кераклигини талаб қилган. У ўз сўзларини "Ҳанафий мазҳабида рўмол орқадан ўралади", деган "фатво" билан асослашга уринган.
Президент ўзининг ташаббуслари билан амалга оширилган ислоҳотларни санаб ўтар экан, Шавкат Мирзиёев "нега бу ишлар Президент топшириқ берганидан кейин бошланиши керак?" дея савол қўйган.