Туркияда террорчи ташкилот сифатида тан олинган Курдистон Ишчилар партияси (ПКК) асосчиси Абдулла Ўжалан тарихий баёнот бериб, ПКК назоратидаги барча гуруҳларни тарқатиб юбориш ва тарафдорларини қуролларини ташлашга чақирди.
Ўзбекистон президенти "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорини имзолади.
Таиланд 2014 йилдан буён ноқонуний ушлаб келаётган 48 нафар уйғурни Хитойга топширишга қарор қилди. Улар депортация қилинса, қийноққа солиниши, ғойиб бўлиши ва ўлим хавфи кутиб турибди. Халқаро Уйғур Конгресси Таиланд ҳукуматини ушбу қарордан воз кечишга чақирмоқда.
Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларнинг янги раунди Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтади. Россия томонининг қайд этишича, муҳокама қилинадиган асосий масала ҳар икки давлатдаги элчихоналар фаолиятини тиклаш бўлади.
Қозоғистон адлия вазири Эрлан Сарсембаевнинг маълум қилишича, Қозоғистон халқининг “миллий ва диний анъаналарига” зид бўлган жасадларни ўрганиш ўрнига суд-тиббиёт фаолиятига “виртуал аутопсия”ни жорий этиш режалаштирилмоқда. Мазкур услуб ёрдамида одамларнинг танаси компьютер томографияси ёрдамида текширилади.
Ривожланган мамлакатларнинг қарзи ўтган йили 214,3 триллион долларни ташкил қилган. Швеция, Нигерия, Хитой, Исроил ва Саудия Арабистони молиявий сектордан ташқари қарз нисбатларининг энг тез ўсишини кузатган бўлса, Аргентина, Туркия, Нидерландия, Греция ва Ирландияда уларнинг кескин пасайганлиги кузатилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари жисмоний шахсларга фақат ўзи ёки яқин қариндоши учун хайрия йиғишга рухсат беришни кўзда тутган қонун лойиҳасини қабул қилди. Кўнгиллилар эса ўзига бегона бўлган шахслар учун хайрия маблағларини йиғишда фақат эълон бериб кўмаклашиши мумкин бўлади.
Баҳрайн қироллигининг Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳам иштирок этди.
Россия-Украина уруши бошланганининг уч йиллиги муносабати билан 24 февраль куни БМТ Бош Ассамблеяси Киев ва Европа давлатлари томонидан тайёрланган Украинадаги уруш бўйича резолюция лойиҳасини кўпчилик овоз билан қабул қилди. Ушбу ҳужжатга АҚШ ва Россия қарши овоз берди.
“Russia Today” медиа гуруҳининг Озарбайжондаги ваколатхонаси (Sputnik Озарбайжон) ўз фаолиятини тўхтатди. Озарбайжон ТИВ вакили Ойхон Ҳожизоданинг айтишича, рус компанияси Озарбайжонда фақат битта мухбир учун аккредитация олиши мумкин. Ўрусия Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирча бунга изоҳ бермаган.