«Глобал қарор қабул қилиш механизмлари дунёдаги ўзгаришларга мослашиши лозим бўлган давр келди. Дунё аҳолисининг чорак қисмини ташкил этувчи мусулмонлар ўзларига лойиқ тарзда қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиши керак», — деди у.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маданият вазирининг биринчи ўринбосари, диний қўмита матбуот котиби, "Ўзбекконцерт" раҳбарияти ва хонандалар иштирокидаги йиғилишда ўзбек санъаткорларнинг мажбурий талабларга риоя қилиши ҳамда уларнинг концерт-томоша пайтида "у ёки бу динни" тарғиб қилмаслиги таъкидланган.
Ўзбекистон қонунчилиги талабларига мувофиқ 20 мартдан бошлаб Хитойнинг Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади. Солиқ қўмитаси Хитой маркетплейси фаолиятини ўрганиш жараёнида электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганини аниқлаган.
Ўзбекистонда 2024 йилда республика бўйича рўйхатга олинган жиноятларнинг умумий сони 132 минг 298 тани ташкил этган. Бу эса ўтган вақт давомида ҳар 100 минг аҳолидан 199 нафари жиноятчиликда айбланганини кўрсатади. Бу рақамларнинг ортиши сўнгги йилларда мамлакатда дину диёнатга қарши кураш кучайиб, қимор, ичкиликбозлик, фоҳишабозлик, кашандалик ва фоизхўрликка кенг йўл очилаётган бир пайтга тўғри келмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларига янги бош имом-хатиблар тайинланди.
Курдистон ишчи партияси (ПKK) қуролларни топшириш ва ташкилотни тарқатиб юбориш жараёнини бошлади. Ушбу қарор ташкилотнинг Туркиядаги қамоқда сақланаётган етакчиси Абдулла Ожаланнинг чақириқлари ортидан қабул қилинди.
1997 йил 28 февраль куни Туркия Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК) йиғилишида армия раҳбарлари Эрбақон ҳукуматини "лаёқатсиз" деб атаб, ўзининг қатъий талабларини қўйди. Мамлакатда секуляр тизимни ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган талаблар сирасига: диний мактаблар фаолиятини чеклаш, ҳижобли аёлларни давлат муассасаларида ишлатмаслик, диний ташкилотларнинг давлат ишларига аралашувини тақиқлаш ва бошқалар ўрин олганди.
Расмийларнинг айтишича, Temu солиқ ва божхона тўловларидан қочмоқда, шунингдек, 2024 йилда Ўзбекистондан 10 миллион доллар миқдордаги валютани олиб чиқиб кетган.
Шавкат Мирзиёев Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва дин соҳасидаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлади. Ҳужжат давлат бошқаруви, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, маданият ва бошқа соҳаларда дунёвий давлатни ривожлантириш йўналишларини белгилаши таъкидланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатдаги масжидларда таровеҳ намозларини ўқиш вақтлари ва унда ўқиладиган оятлар кетма-кетлигини эълон қилди.