Ушбу ҳужжатда истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, шунингдек алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдосига доир фаолиятга берилган лицензия учун йиллик давлат божини тўлаш муддати ҳам белгиланган.
"Агар пулингиз кўп бўлса, уни етимларга ёки бева-бечораларга беринг. Исломда бўлмаган одатлардан қанчалик тез қутулсак, бу ҳаётимизга ҳам ижобий таъсир қилади", деган муфтий ўринбосари Акимжон Эргешов турли эътирозларга ўз муносабатини билдирар экан.
Туркия Статистика Институти (ТÜİК) маълумотларига кўра, Туркия билан Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо ушбу давлатлар ўртасидаги савдо ҳажми 2024 йилда 2 баробарга ошиб, рекорд даражадаги 11,1 миллиард доллардан зиёдроқни ташкил этди.
Олдинроқ ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов техник хато сабабли Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов)нинг оғир жиноятларда айбланаётгани ҳақида нотўғри ахборотлар тарқатилганини тан олган эди. Устоз Мубашшир Аҳмаднинг ҳуқуқларини ҳимоя қилаётган "Verum law firm" адвокатлик фирмаси ватандошларни ижтимоий тармоқларда ИИВ томонидан йўлга қўйилган техник хатолик юзасидан фикр билдиришда ҳиссиётларга берилмасликка чақирди.
Афғонистон Ислом Амирлиги бош вазирнинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари мулла Абдул Ғани Бародар Охунд бошчилигидаги делегация Тошкентга келди. Хўжаев Бародарга ўзбек сармоядорлари Афғонистонда нефть ва газни қидириш ва қазиб олишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Cенат қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни лицензия асосида амалга оширишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Бор-будини қиморга тикиб, устига устак катта қарзга ботиб, сўнг ўзи ва бошқаларнинг жонига қасд қилаётганлар сони ортиб бораётган бир пайтда, турли важлар билан ҳукуматнинг қиморга рухсат беришини тушуниш қийин.
Эндиликда ота-оналар мазкур ҳуқуқбузарликни содир этса уларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Агарда такроран содир этса улар БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима тўлайди ёки 15 суткагача қамалади.
Индер тумани Қурилис қишлоғида 5 йил муқаддам спиртли ичимликлардан воз кечиш жараёни бошланган. Натижада бир йил давомида қишлоқда бирорта ҳам жиноят қайд этилмаган. Бу бошқа қишлоқларга ҳам ижобий таъсир қилиб, Атирау вилоятида ичкиликни ташлаган қишлоқлар сони 54 тага етган.
Ислом душманлари ва атеистларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналларида бирваракайига, худди кимдир топшириқ берганидек, «Мубашшир Аҳмадга нисбатан қидирув эълон қилингани» ҳақидаги постлар жойланди. Ушбу хабарларда Мубашшир Аҳмаднинг қўпоровчилик, террорчилик, диний экстремизм ва фирибгарлик каби жиноятларни содир этгани қайд этилган. «Дилнур Камилов», «Муҳаббат Назар», «Дайди ўқ», «Муфаса», «Ҳақиқат қиличи», «Тафаккур қилинг», «Асанов», «Абу Муслим» ва бошқалар Мубашшир Аҳмадни обрўсизлантиришга қаратилган ушбу хабарларни бирин-кетин овоза қила бошлашди. Баъзи ёлғончилар Мубашшир Аҳмадга туҳмат қилгани етмаганидай, бошқаларни қўрқитиб, «ушбу шахсни ижтимоий тармоқлар орқали кузатаётган ва унинг постларини қўллаб-қувватлаётган шахсларнинг ҳам алоҳида руйхати шакллантирилаётгани»ни қўшимча қилди.
Қозоғистон Шимолий Оролни Катта Орол денгизидан ажратиб турувчи Кокарал тўғонини реконструкция қилиш ва Сирдарё дельтасини тиклаш лойиҳасини якунлаш арафасида. Мазкур биринчи босқич амалга оширилиши натижасида денгиздаги сув сатҳи 42 фоизга ошди. Шунингдек, Жаҳон банки билан ҳамкорликда 39 та лойиҳани ўз ичига олган Шимолий Орол денгизини асраш лойиҳасининг иккинчи босқичи ишлаб чиқилди.