Озарбайжон ҳукумати мактаб дарсликларига исроил ишғолини ижобий талқин қилган биринчи мусулмон давлати бўлди. Ўқув адабиётларидан босиб олинган Фаластин хариталари ва Ёсир Арофат ҳақидаги маълумотлар олиб ташланди. Шунингдек, Фаластин қаршилик ҳаракатлари "террорчилар" сифатида талқин қилинди.
Туркманистонда ажрашиш тўлови бирданига 5 бараварга қимматлади. Никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлардан 6000 манат, яъни 3 500 доллардан ортиқ миқдорда давлат божи тўлаши талаб қилинмоқда.
15 февраль тонгида хитойликлар ҳеч кимдан сўрамай Тошкентнинг қоқ марказида, бўлиб ҳам биз учун рамзий маънога эга бўлган Миллий боғда "Биз кучлимиз!" деб бақириб юришибди. Жамоат жойида бир гуруҳ чет элликлар байроқ кўтариб, митинг қилишиб юриса-ю, бундан ҳудудни қўриқлаши керак бўлган Миллий гвардиянинг ҳам, ИИББ ва шаҳар ҳокимлигининг ҳам хабари бўлмаса...
2024 йил давомида Тошкент шаҳрида 91 нафар фуқаро йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этган. Тошкент шаҳри ҳудудида 1 йил давомида 1 280 та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлиб, мазкур ҳодисаларнинг 1 189 таси тан жароҳати, 91 таси ўлим каби оғир оқибатлар билан якунланган.
АҚШ депортацияни тезлаштириш ва юзага келаётган қийинчиликларнинг олдини олиш учун Осиёдаги қатор давлатлар фуқароларини Панамага депорт қила бошлади. Ўзбекистон ТИВ мазкур ҳолатга муносабат билдириб, уларни қайтариш учун тўлиқ ёрдам берилишини таъкидлади.
Фарғона шаҳрида онлайн қимор сабаб қарзга ботган йигит қўшни маҳалладаги хонадонга ўғриликка тушиб, уч болали аёлни пичоқлаб ўлдирди. Суд уни 17 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Туркиянинг Бингўл вилоятида йўловчи автобуси ағдарилиб кетди. Ҳодиса Бингўл-Диярбакир йўлида, Генч туманига яқин ҳудудда содир бўлган. Сўнгги маълумотга кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 31 киши жароҳатланган.
Қозон шаҳри 2026 йилда Ислом оламининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу қарор Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатлари маданият вазирлари йиғилишида қабул қилинди. Тарихий жиҳатдан, Россиядаги энг қадимий Ислом маркази Дербент ҳисобланса-да, айнан Татаристонда Ислом давлат дини сифатида қабул қилинган.
Ўзбекистонда маҳкумларга жазо муддатини қисқартириш учун янги имконият яратилмоқда. Янги қонун лойиҳасига кўра, 1 та китоб ўқиб, унга оид имтиҳондан ўтган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради.
Тошкент шаҳрида 17 нафар ватандош ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан ноқонуний диний ташкилот тузишда гумонланиб, қўлга олинди. Гуруҳ аъзолари 1989 йилда туғилган ва ҳозирда Мисрда бўлган шахсдан ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети талабасидан сабоқ олгани айтилмоқда.