Хитой ҳукумати уйғурларга нисбатан қатағон сиёсатини давом эттирмоқда: Шарқий Туркистонлик Абдулқодир Абдурраҳмон мамлакатни тарк этишга урингани учун 19 йилга озодликдан маҳрум этилди. У, шунингдек, исломий никоҳдан ўтганликда ҳам айбланмоқда.
Комил Алламжоновга суиқасд иши доирасида 10 нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. 2024 йил 26 октябр куни Қибрайда Алламжонов ўтирган автомобилга ўқ узилган, лекин у жабрланмаган. Ортидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қўлга олинган.
Туркманистон ва Туркия туркман газини Эрон орқали Туркияга етказиб беришга келишди. Туркия бу газни асосан ички эҳтиёжларини қондириш учун ишлатиши мумкин. Шу билан бирга, Туркиянинг Озарбайжондан олаётган гази Европага йўналтирилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилди ва Сенатга юборди. Депутатлар томонидан маъқулланган мазкур концепция диний соҳадаги давлат сиёсати йўналишларини белгилаб беради ва мамлакатда диний эркинликни таъминлашга қаратилган.
Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятининг 27 қишлоғида спиртли ичимликлар тақиқланганидан кейин жиноятлар тўхтади. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди. Таъкидланишича, Мадени қишлоғида сўнгги икки йилда бирорта ҳам жиноят содир этилмаган.
АҚШ президенти Дональд Трамп ҳукумати Байден маъмурияти томонидан молиялаштирилган "аксил дезинформация" дастурларини блоклади.
Ўзбекистон Швейцария билан Гулнора Каримовага тегишли мусодара қилинган активларни қайтариш бўйича янги келишув имзолади. Бу келишув асосида 182 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилади. Ушбу маблағлар Ўзбекистон аҳолиси манфаатига ижтимоий лойиҳалар учун ишлатилади.
2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг Каҳраманмараш вилояти марказида 7,7 ва 7,6 магнитудали кучли зилзилалар содир бўлиб, мамлакат тарихидаги энг йирик табиий офатлардан бирига айланган эди. Зилзила оқибатида 53 537 киши ҳалок бўлди, 107 213 киши жароҳатланди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияда бўлиб турибди. Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича музокаралар бўлиб ўтмоқда. Музокаралар чоғида терроризм, радикализм ва исломофобияга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 февраль куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга келди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 5 февраль куни бўлиб ўтади.