Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги масжидларда муборак Рамазон ойи давомида ҳар куни хайрия ифторликлари ҳам ўтказилади. Маълум қилинишича, аввал хурмо ва сув билан оғиз очилиб, сўнг шом намози ўқилади. Намоздан кейин барча дастурхон атрофида жам бўлади.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги Ўзбекистон учун ҳаж квотаси 15 та этиб белгиланганини маълум қилди. Бир неча йил олдин ҳам айни шу вазирлик раҳбари Ўзбекистон президенти билан учрашувда мамлакатга ажратилган квота миқдори 24 минг эканини айтганди.
Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти оқсоқоллар кенгаши раиси, таниқли сиёсатчи, Туркиянинг собиқ бош вазири Бинали Йилдиримни қабул қилди. ТДТ оқсоқоллар кенгаши раиси Туркий дунё шаҳарсозлик конгрессида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.
Тошкент вилояти Товоқсой қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Мустафо Турсунбоевни айни дамда бузилаётган бинонинг девор қисми қулаб, босиб қолган. Айтилишича, маҳкум зудлик билан шифохонага жойлаштирилган, бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай маҳкум шифохонада вафот этган.
Олмалиқдаги 14-сонли колониядан 15 февраль куни 21 яшар маҳкум – Муҳаммадқодир Пўлатовнинг жасади чиқди. Маҳкумнинг онаси айтишича, у ўғли билан шу йил январ ойида узоқ муддатли учрашувда бўлганда кўришган. Аёлнинг билдиришича, ўғли халқаро спорт турнирлари ғолиби бўлиб, болалигидан спорт билан шуғулланган. Бирор марта соғлиғидан шикоят қилмаган.
Украина президентини Анқара аэропортида Туркия расмийлари кутиб олди. 18 февраль куни Зеленский ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўртасида Анқарадаги президентлик мажмуасида учрашув бўлиб ўтади.
Озарбайжон 13 йиллик танаффусдан сўнг Дамашқдаги элчихонаси фаолиятини тиклади. Давлатлар Суриядаги дипломатик ваколатхоналарини қайта очишни бошлади. Жумладан, Франция 2024 йил декабрь ойида ўз элчихонаси фаолиятини тиклаганди.
Марказий осиёлик меҳнат муҳожирларининг 76 фоизи расмий меҳнат шартномасига эга эмас, бу эса уларни эксплуатация ва зўравонликка учрашига сабаб бўлмоқда. Аёллар ва ёшлар мигрант ишчилар сафида кўпайиб бораётгани уларни ўзгача хавф-хатарларга дучор қилмоқда. Жумладан, муҳожирлар ортиқча иш вақти учун ҳақ тўланмаслиги, касаллик учун таътил берилмаслиги ва бошқа зўравонликларга дуч келмоқда.
Қирғизистонда энди фуқаролар мурожаатини кеч ҳал қилган амалдорлар жарима тўлайди. Маҳаллий нашрларнинг ёзишича, қўшни мамлакатда амалдорларнинг жазоларини монетизация қилиш режалаштирилмоқда.
Қорачой-Черкасияда Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари мактаб маъмуриятларидан ҳижоб кийган ўқувчи қизларнинг рўйхатини тузишни талаб қилмоқда. Бу талаб ҳатто биринчи синф ўқувчиларига ҳам тегишли экани айтилмоқда.