Ушбу қарор Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида қабул қилинган. Келишувга мувофиқ, Фаластинни тарк этиши шарт бўлган маҳбуслар Туркияга жўнатилади. Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинликлар сақланаётган бўлиб, айримлари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Уларнинг бир қисми озод этилади, лекин қайтиш ҳуқуқисиз Фаластиндан чиқариб юборилади.
Австрия фуқароси Бернер Леонард Туркиянинг Кайсери вилояти муфтийлигида ўтказилган махсус маросимда Исломни қабул қилди ва янги "Муса Билаледдин" исмини олди.
Туркия ва Сурия ўртасида ҳарбий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Анқара Сурияда икки ҳарбий база қуришни режалаштирмоқда. Маълумотларга кўра, ушбу битим доирасида ҳарбий аэродромлар барпо этилиб, уларда 50 та Ф-16 қирувчи самолёти жойлаштирилади. Исроил эса Жўлон тепаликларида буфер зона яратиш мақсадида ўз ҳарбий базаларини қуришни давом эттирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4–5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади. Ташриф давомида Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар ўтказилади. Шунингдек, қўшма бизнес форуми ва бошқа муҳим тадбирлар режалаштирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 майдан бошлаб Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (SMIIC) талаблари асосида сертификатланган маҳсулот ва хизматларга «Ҳалол» белгисини қўйишга рухсат берилди.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси Рамазон ойининг бошланиш санасини 1 мартдан деб эълон қилди. Бошқармага кўра, Рамазон ҳайит 30 март, лайлатул қадр кечаси эса 26-27 март санасига тўғри келади.
Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги томонидан «Антитеррор-тозалаш» тадбирлари ўтказилди. Операция давомида 418 киши жиноий жавобгарликка тортилди, 169 киши қамоққа олинди, 42 та жиноий гуруҳ фош этилди, 109 нафар қидирувдаги шахс қўлга олинди. Шунингдек, 80 та қурол, 30 кг наркотик модда, 186 та пичоқ, 4521 та кучли таъсир этувчи дори воситаси ва бошқа ноқонуний буюмлар мусодара қилинди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон расмийлари икки давлат фуқароларининг ID карталарини расмий ҳужжат сифатида тан олиш масаласини муҳокама қилишди. Бу ўзгариш амалга ошса, фуқаролар “загран” паспортсиз чегарани кесиб ўта олади.
Қайд этилишича, Концепция фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ўртасида тотувлик ва ҳурмат муҳитини яратиш, диний бағрикенглик ва дунёвийликни мустаҳкамлаш мақсадларига қаратилган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкум фуқароларни бир-бирига топшириш бўйича келишувни расмийлаштирди. Ҳозирда Ўзбекистонда 45 нафар қирғизистонлик, Қирғизистонда эса 96 нафар ўзбекистонлик маҳкум жазо ўтамоқда.