Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида Ўзбекистоннинг яна тўрт нафар фуқароси ҳалок бўлди. Қайд этилишича, 17 январь ҳолатига кўра спиртли ичимликдан заҳарланиш туфайли вафот этган ўзбекистонликлар сони 14 нафарга етган.
Миграция агентлигига кўра, жасадларни олиб келиш харажатлари давлатга қараб фарқ қилади. Россиядан жасад олиб келиш 1000 АҚШ доллари атрофида бўлса, Япония ва Кореядан бу харажат 9-10 минг долларгача етади. 2024 йили 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан олиб келинган.
Қирғизистон Аҳолини рўйхатга олиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йил давомида 23 мингдан ортиқ Россия фуқароси Қирғизистон фуқаролигини олиш учун ариза топширган.
Туркияда охирги 96 соат ичида сохта спиртли ичимликлардан заҳарланиш сабабли 88 киши шифохоналарга ётқизилди. Расмий маълумотларга кўра, тиббиёт муассасаларига мурожаат қилганлар орасида 33 нафар бемор ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганлар орасида 11 нафар ўзбекистонлик бор.
Хитойда 49 ёшли уйғур аёл болалари ва қўшнисига Қуръон оятларини ўргатгани учун 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Полиция баёнотига кўра, у “ноқонуний яширин диний фаолият”да айбланган.
Абу-Дабидаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, инвестициялар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларидаги алоқаларни кенгайтиришга оид ташаббуслар муҳокама қилинди.
Туркия ўзининг космик салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида бешта сунъий йўлдошни муваффақиятли фазога учирди. Ушбу тарихий миссия SpaceX компаниясининг Transporter-12 ракета ташувчиси орқали амалга оширилди.
Истанбул шаҳрида қалбаки спиртли ичимликларнинг тарқатилиши натижасида заҳарланиш ҳолатлари кузатилди. Сўнгги сутка ичида 38 киши заҳарланган бўлиб, 11 нафари ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганлар орасида 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бор.
Рақобат қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқ рекламаларнинг қонунийлиги ўрганилди. Текширувлар натижасида Андижон, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида 10 та туроператорга молиявий жарималар қўлланилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришга оид қонун қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб таваккалчиликка асосланган онлайн ўйинлар ва букмекерлик фаолиятига рухсат берилади.