Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” саммитида нутқ сўзлаб, мамлакатнинг барқарор ривожланиш ва “яшил” тараққиёт бўйича устувор мақсадларини баён қилди. Шунингдек, президент 15 май куни Оролбўйида ўтказиладиган Рақамли “яшил” ташаббуслар ёшлар фестивалига барчага таклиф йўллади.
Ўзбекистон ва Эрон туризм соҳасида қўшма қўмита ташкил этиш ва ЮНЕСКО доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Келишувнинг биринчи қадами сифатида Ўзбекистон делегацияси февраль ойида Теҳронда бўлиб ўтадиган Халқаро туризм кўргазмасида иштирок этади.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 466 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Аввалроқ, Ўзбекистонда болаларга Қуръондан дарс бергани учун турмуш ўртоғи билан бирга қамалиб чиққан Ҳанифа Мирғаниева Туркиядан бошпана топган эди. У декабрь ойида ушбу мамлакатдаги яшаш жойида ўтказилган рейд пайтида яна қўлга олинди.
Туркиядан Афғонистонга 730 тонна гуманитар ёрдам етказилди. Бу пакетга 4 минг чодир, 43 минг кўрпа-тўшак, ошхона жиҳозлари ва озиқ-овқатлари киради. Маълумот учун, Туркия қочқинларга ёрдам берувчи мамлакатлар рўйхатида биринчи ўринда туради.
Орол денгизининг шимолий қисмида сув ҳажми 42 фоизга ошиб, 27 миллиард куб метрга етди. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги маълум қилди. Сувнинг шўрланиши тўрт баравар камайган, йиллик балиқ овлаш ҳажми эса 8 минг тоннагача ошган.
Қирғизистон парламентида “ов”/“ова” ва “вич”/“вна” қўшимчалари ўрнига “уулу” (ўғиллар учун), “қизи” (қизлар учун) қўшимчаларини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Ушбу лойиҳа тасдиқланмай туриб, парламент спикери Нурланбек Шакиев ўз фамилиясини Нурланбек Турғунбек уулуга ўзгартирди.
Самарқанд шаҳрида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли натижасида 5 нафар эркак вафот этди. Марҳумларнинг тўрт нафари уйда, бир нафари шифохонада ҳалок бўлган. Ичимликларни сотган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази ўз китоб хазинасини яна бир қимматли асар билан бойитди. Марказга буюк астроном ва математик Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб "Равнақ-ул бўстон" асарининг факсимиле нусхаси олиб келинди. Асарнинг асл нусхаси Истанбулдаги машҳур Аё София кутубхонасида сақланмоқда.
Яқин Шарқда геосиёсий воқеалар ҳеч қачон бу даражада тез ўзгармаган. Суриядаги туб инқилоб 11 кун ичида Баас партиясининг 61 йиллик ҳукмронлигини тугатди. Дамашқда янги маъмурият ҳокимиятни қўлга киритди.