Қирғизистон парламенти депутати пойтахтни Иссиқкўл вилоятидаги Асман шаҳрига кўчириш таклифини илгари сурди. Унга кўра, бу чора ҳаво ифлосланиши ва тирбандлик муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради. Асман шаҳарини қуриш учун 10 миллиард доллар сармоя жалб қилинган бўлиб, Бишкекдан темир йўлни кўчириш учун қўшимча 550 миллион доллар керак бўлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди. Икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланди.
Туркия Олий суди 2017 йилда Истанбулдаги “Реина” тунги клубида 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган Абдулқодир Машариповга 2020 йилда чиқарилган ўз кучида қолдирди. У 40 та умрбод қамоқ ва ҳар бир модда бўйича 1368 йил қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров даъватчилик фаолиятини чекловчи қонунни қабул қилди. Ҳужжатга кўра, уйма-уй юриб динга тарғиб қилиш тақиқланди. Жапаров динга қарши эмаслигини таъкидлаб, исломга даъват ҳеч кимга ноқулайлик туғдирмайдиган ҳолатда, масалан, тўй-ҳашам, жаноза, бозор ва бошқа гавжум жойларда ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
Туркиянинг Болу вилоятидаги тоғ-чанғи курортида содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 76 нафарга етди. Мамлакатда бир кунлик мотам эълон қилинди. Ўзбекистон президенти Туркия раҳбарига ҳамдардлик йўллади.
Ғазода эришилган тинчлик «доимий» бўлса, Туркия Исроил билан савдо алоқаларини қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда сешанба куни Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) раҳбари Наил Олпак маълум қилди.
Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари жиноят ишини юритиш чоғида шахсни қийноққа солиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳужжатга кўра, шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан олдин уни тергов ҳибсхонасининг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда.
Туркиянинг Болу вилоятидаги тоғ-чанғи курортида юз берган йирик ёнғинда 66 киши ҳалок бўлди, 50 дан зиёд киши жароҳатланди.
Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Истанбулдаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг маълум қилишича, уларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.
Қозоғистон мусулмонлари идораси квадробинг билан боғлиқ муҳокамалар натижасида қарор қабул қилди. Мазкур ҳаракатни сиёсатчилар шунчаки ҳобби ёки спорт тури деб баҳолаган бўлса-да, мамлакат мусулмонлар диний идораси квадробингни ислом нормаларига зид деб топди.