Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилган рус сиёсатчиси Владимир Карасевнинг сўзлари Москвадаги Озарбайжон элчихонаси томонидан кескин қораланди. У ўз Телеграм каналида Алиевни ҳақорат қилганини рад этиб, испан тилидаги “пидас” атамасига мурожаат қилиб ўзини оқламоқчи бўлди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 462 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Исроил ҳарбийлари Суриянинг жанубий Жолан тепаликлари яқинидаги буфер зонада француз журналисти Силвен Меркадиер ва суриялик фаол Муҳаммад Файёдни ҳибсга олди. Меркадиернинг маълум қилишича, уни ҳарбийлар калтаклаб, шафқатсиз сўроққа тутган ва жиҳозларини мусодара қилган.
Саудия Арабистони фуқароси Ҳамда ал-Рувайли 19 болани тарбиялаш билан бир вақтда докторлик диссертациясини ёзмоқда. 43 ёшли аёл кундузи иш ва фарзандларига вақт ажратса, кечалари ўқишга бағишлаганини таъкидлади. “Тартибсизликни ёқтирмайман. Ҳар куним режа асосида ўтади”, дейди у.
Ливандаги президентлик сайловларида икки йиллик инқироздан сўнг парламент генерал Жозеф Аунни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Ливан сиёсий тизимида давлат лавозимлари дин ва мазҳаблар ўртасида тақсимланган. Президентлик мароний насронийларга, бош вазирлик суннийларга, парламент спикерлиги эса шиаларга тегишли. Бу тизим ички сиёсий зиддиятлар ва ташқи кучлар таъсиридаги мураккабликни келтириб чиқаради.
BBCнинг Яқин Шарқ бўйича бош муҳаррири Раффи Берг ҳақидаги охирги маълумотлар жаҳон журналистикасида шов-шувга сабаб бўлди. у Эфиопия яҳудийларининг Исроилга кўчирилиши билан боғлиқ Моссад махсус операцияси ҳақида китоб ёзишда юқори мартабали расмийлар билан яқин ҳамкорлик қилган.
KFC ва Pizza Hut компаниялари Туркиядаги барча ресторанларини ёпишини маълум қилди. Бу қарор мамлакатдаги истеъмолчилар томонидан уларга нисбатан бойкот эълон қилингани туфайли қабул қилинди. Мусулмон мамлакатларда Исроилни қўллаб-қувватловчи компанияларга қарши бойкотлар таъсири тобора ортиб бормоқда.
Россиядаги исломшунослик ва ҳадисшунослик соҳасидаги билимларни янада ривожлантириш мақсадида Чеченистон пойтахтида Имом ал-Бухорий номидаги “Дорул-Ҳадис” мадрасаси қурилиши давом этмоқда. Чеченистонда 416 та мадраса ва 41 мингдан ортиқ талабалар таҳсил олмоқда.
Ўзбекистон транспорт вазирлиги халқаро йўловчи ташиш соҳасини ривожлантириш мақсадида қатор мамлакатларга автобус қатновларини ташкил этишни режалаштирмоқда. Ҳукумат ташувчиларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия ва Хитой билан янги йўналишларда автобус қатновларини йўлга қўйиш учун ҳамкорликка чорлади.
Ўзбекистонда 6 йил муқаддам икки танишига диний мазмундаги овозли хабар юборган фуқаро беш йилу бир ой муддатга қамалди. Адвокатлар суд ҳукмини қонун талабларига зид, адолатсиз ва ношаффоф деб ҳисоблашяпти.