Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 465 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
ҲАМАС ҳаракатига янги раҳбар этиб Муҳаммад Синвар тайинланди. У 2024 йил октябрь ойида Исроил кучлари томонидан ўлдирилган Яҳё Синварнинг укаси ҳисобланади. 50 ёшли Муҳаммад, акаси Яҳё сингари, ёшлигидан ҲАМАС сафларига қўшилган ва ҳаракатнинг қуролли қаноти бўлмиш “Иззуддин ал-Қассам бригадаси”да фаол иштирок этган.
АҚШ, Франция ва Германия элчилари Суриянинг ўтиш даври ҳукуматини Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган жиҳодчиларни мамлакатнинг расмий лавозимларига тайинламасликка чақирди. Уларнинг иддао қилишича, бундай қарорлар янги ҳукуматнинг халқаро ҳамжамият билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Россия генерал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясига замонавий қуроллар, жумладан С-300 ва С-400 мудофаа тизимларини етказиб бермоқда. Москва бу орқали нафақат Ғарб таъсирини заифлаштириш, балки минтақадаги Туркия, БАА ва Миср билан кучайиб бораётган рақобатда ўз позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Иорданиянинг Ал-Ғора ҳудудида Исо Масиҳнинг сувга чўмилтирилишига бағишланган ва Яқин Шарқдаги энг йирик черков очилди. Черков 2200 квадрат метр майдонни эгаллаган ва унга сарфланган маблағ 15,5 миллион долларни ташкил қилган.
Қирғизистоннинг Қизил-Қия шаҳридаги «Ал-Ғуфрон» масжидидан чақалоқ топиб олинган эди. Эрталаб масжидга келган имом оқ йўргакка ўралган чақалоқни кўриб, дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Аниқланишича, боланинг онаси 16 ёшли аёл бўлган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг таклифига биноан 2025 йил 13-16 январ кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади. Ташриф давомида Абу-Даби ва Дубай шаҳарларида қатор учрашувлар ва тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Суриянинг пойтахти Дамашқда жойлашган Умавийлар марказий масжидида жума намозидан кейин юз берган тиқилинчда камида уч киши ҳалок бўлди. Маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар орасида бир бола ҳам бор. Бундан ташқари, кўпчилик турли хил жароҳат олган.
Москва вилоятининг Раменский туманида икки ниқобли йигит йўл четидаги “Ҳалол” ва “Самарқанд” кафеларининг ойналарини синдириб, бинога ўт қўйган. Ёнғин натижасида ҳар икки бино бутунлай вайрон бўлди.