Транспорт вазири Пак Санг Ву содир бўлган ҳалокат учун узр сўраб, тегишли чоралар кўриш ва истеъфога чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини билдирди. 179 кишининг ҳалок бўлиши билан якунланган мазкур ҳодиса мамлакат авиация тарихидаги энг ҳалокатли офат сифатида қайд этилди.
Ўзбекистон Олий суди экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва мамлакатга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган контентлар рўйхатини янгилади. Улар орасида ижтимоий тармоқлардаги аудио, видео ва матн кўринишидаги материаллар бор.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 460 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Макка шаҳрида ёғган кучли ёмғир шаҳарнинг кўплаб туманларини қамраб олди. Шаҳардаги иш жойлари ва дўконларга сув босгани сабабли иқтисодий зарар етган.
Исроилни қўллаб-қувватлагани учун бойкот қилинган компания барча шохобчаларини ёпишга мажбур бўлди. Баёнотга кўра, 2025 йил 7 январдан бошлаб мамлакатдаги барча шохобчалар фаолияти тугатилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Тибет минтақасида содир бўлган кучли зилзила муносабати билан ҳамдардлик мактубини йўллади. Ҳалокат туфайли қурбон бўлганлар сони 126 нафарга етди, 188 киши эса турли даражада жароҳат олди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова Зангиота туманидаги 42-манзил колонияга ўтказилди. Каримова шу пайтгача ушбу тумандаги 21-аёллар қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган эди. У 2020 йилда янги айбловлар асосида 13 йилу 4 ойга озодликдан маҳрум қилинган.
Канада бош вазири Жастин Трюдо Либерал партия етакчилигидан истеъфога чиқишини маълум қилди. У партияга янги раҳбар сайлангунга қадар бош вазир лавозимида қолади.
Суриядаги собиқ Асад режими Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг 94 нафар етакчи ва аъзосини судсиз қатл қилгани маълум бўлди.
Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегарадош Арка-2 қишлоғида номаълум маиший қурилманинг портлаши оқибатида бир аёл ва унинг 12 ёшли қизи жароҳат олди. Маълумотга кўра, аёл уйдаги эски қурилиш материаллари ва темир-терсаклар сақланадиган жойни тозалаётганда снарядга ўхшаш портловчи буюм портлаган.