Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, бизнесмен Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир нечта юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди. Orda нашрининг ёзишича, Нуртлеу бир кун аввал Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганди. Вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказилган. Нашр ушланган МХҚ ходимларининг шахсига аниқлик киритмаган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон куни кеча қилган чиқишида Ислом дунёси Фаластиндаги воқеаларга, "золим, кофир Нетаньяхунинг фитнасига" бефарқ қараб тура олмаслигини таъкидлади. "Шунинг учун дунёнинг қайси бурчагида мусулмон бўлмасин, қалбимиз, онгимиз ва руҳимиз улар билан бирга. Шу сабаб биз барча мусулмонларни тароқ тишлари каби, бино ғиштлари каби ягона тананинг аъзолари сифатида кўрамиз. Айнан шу сабаб бугун биз Фаластиндамиз. Айнан шу сабабли бугун биз Ғазодамиз. Айнан шу сабабли биз Фаластинда рўй бераётган воқеаларга – ўша золим, Нетаняху деб аталувчи кофирнинг бу босқинчилигига ҳеч қачон бефарқ қараб тура олмаймиз", деган Эрдўғон Мавлидун Набий ҳафталигининг очилишида.
Ўқувчиларга дарс жараёнини уяли алоқа воситасининг камераси орқали тасвирга олиш тақиқланади. Бу “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 282-сонли буйруқда белгиланган. Бундан ташқари ушбу ҳужжатга кўра, ўқувчилар учун таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:
Ўзбекистон томони 2030-йилга келиб Хитойдан мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини 3 млн нафарга етказишни мақсад қилган. Пекиндаги янги туризм офиси эса ушбу улкан мақсад сари ташланган муҳим қадамлардан биридир, дейилади туризм қўмитасининг хабарида.
Ўзбекистон президенти ХХР раиси Си Цзиньпиннинг глобал бошқарув бўйича ташаббуси ўз вақтида илгари сурилгани ва долзарб аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаган. "Ягона Хитой" сиёсатини қўллаб-қувватлаш ҳамда "уч ёвуз куч" — терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашиш масалаларида Ўзбекистоннинг позицияси ўзгармас экани тасдиқланди, дейилади хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитойда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзга чиқди. Давлат раҳбари Тошкентнинг ташкилотни босқичма-босқич кенгайтириш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Temu Туркияда чекловларга дуч келиши мумкин. Бунга унинг хавфли маҳсулотларни сотаётгани ҳамда маҳаллий қоидаларни бузгани сабаб қилиб келтирилган.
Россиялик Роман Германияга таълим олиш учун келган ва бу ердаги ҳаётни яхши билади. У блогер Дмитрий Машковга берган интервьюсида Россиядаги марказий осиёликларнинг Европадаги муҳожирлардан фарқига тўхталди. Романга кўра, Марказий Осиё аҳолисининг Россияга интилиши руслар учун катта совға, улар мамлакат иқтисодиётни қўллаб-қувватлайди. Бу мигрантлар ишлайди, солиқ тўлайди ва хизмат кўрсатади. "Европадаги мигрантлар асосан қочқинлар бўлиб, дарҳол ижтимоий ёрдам сўрашади (ойига 600 евро), тил ўрганмайди ва кўпинча ишдан қочади", дейди у.
Қирғизистонга ташриф буюрган Афғонистон савдо ва саноат вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегация мамлакатда ривожланиб бораётган ҳалол индустрия маҳсулотлари билан таништирилди. Муҳокама қилинган истиқболли йўналишлар орасида қўшма иқтисодий лойиҳалар, Афғонистон фуқаролари учун "Ҳалол" туризм йўналишларини ривожлантириш ҳамда Қирғизистоннинг халқаро стандартларга жавоб берадиган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш масалалари ҳам ўрин олган.
Кеча, 29 август куни 150 дан ортиқ уламолар мусулмон давлатларнинг исроил билан ҳар қандай алоқаларини дарҳол узиши фарз эканини эълон қилганди. Шундан сўнг, ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Туркия исроил билан иқтисодий ва савдо алоқаларини тўлиқ бекор қилгани ва мамлакат ҳаво йўллари ҳам улар учун ёпилганини маълум қилди.