Туркий дунё
-
Хитой Иккинчи жаҳон урушидаги ғалаба парадига жиддий тайёргарлик кўраётгани ва ушбу сиёсий тадбирга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши ҳақида хабар бергандик. Президент матбуот хизмати Мирзиёевнинг 30 август – 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Хитойда бўлишини маълум қилди.
-
Туркманистон ҳукумати мамлакатда сигарет чекиш 2025-йил охиригача тўлиқ тақиқланишини маълум қилди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, бугунги кунда мамлакатда чекувчилар сони аҳолининг атиги 4 фоизини ташкил этади. Сигаретга солинадиган юқори солиқ, қатъий чекловлар ва жамоат жойларида чекиш тақиқлангани боис кашандалар сони янада камаймоқда. Жазо чоралари ҳам кескин: 200 манатгача (тахминан $57) жарима белгиланган.
-
Ўзбекистонда импорт қилинган электромобилларнинг деярли 99% Хитой брендларига тегишли, Тожикистон пойтахтидаги такси хизмати ҳам тўлиқ Хитой электр машиналарига ўтди. Хитой бренди BYD дунёда Tesla’ни ортда қолдирди ва Ўзбекистонда ўз заводини очиб, амалда монополияга айланди. Қозоғистонда электромобиллар сони икки баробарга ўсди ва учта йирик завод қурилиши бошланди. Минтақада ҳаво ифлосланиши юқори бўлгани сабаб, ҳукуматлар электромобилларга имтиёз бермоқда. Экспертлар фикрига кўра, Марказий Осиё электромобиллар орқали нафақат Хитой техникаларига, балки Хитой стандартлари ва технологиясига ҳам боғланиб қолиши мумкин.
-
Ҳисоботда қарамликнинг молиявий зарарларидан ташқари бошқа оқибатлари ҳам келтирилган. Жумладан, чекишнинг ўзидан келиб чиқадиган касалликларни даволаш ЯИМнинг 2,2 фоизига тенг. Афсуски, сўнгги 20 йилда аҳоли орасида сигарет истеъмоли 39 фоизга ортиб, йилига 108 млрд донадан 150 млрд донага етган. Туркияда йилига 1,3 млрд литр спиртли ичимлик истеъмол қилинади — бу бевосита 5,5 млрд доллар харажатдир. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 22 фоизи маст ҳолда бошқарув туфайли содир бўлади ва иқтисодиётга 15 млрд доллар зарар етказади. Қимор ўйинлари (айниқса, онлайн-казино) эса энг хавфли иллат сифатида қайд этилди. У нафақат молиявий йўқотишларга, балки оилаларнинг бузилиши, қарздорлик, фирибгарлик ва жиноятчиликнинг ошишига олиб келмоқда.
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) "Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида давлат ҳимоясида" эканини билдирди. Олдинроқ, ижтимоий тармоқларда россиялик шахс ўзбекистонлик меҳнат муҳожири – такси ҳайдовчисини ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалганди. Видеода россиялик кимса ҳайдовчига: "Сен русларнинг қулисан! Ўзбекистонда ҳеч нарса йўқлиги учун бизнинг хизматимизни қилишга келгансан", дея куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилганди.
-
Хитой Япониянинг Иккинчи Жаҳон урушидаги мағлубияти муносабати билан бўлиб ўтадиган “Ғалаба куни” парадига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Ушбу парад Хитой раиси Си Цзиньпин учун йирик тадбирлардан бири ҳисобланади. Парадда энг сўнгги зенит ракеталари, жанговар дронлар ва ядровий баллистик ракеталар ҳам намойиш этилиши кутилмоқда. Bloomberg нашрининг ёзишича, Пекин бу орқали ҳатто АҚШга ҳам зарба бера оладиган қуроллари борлигини билдириб қўймоқчи.
-
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги арафасида жазони ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Барча озодликдан маҳрум этилганлар профилактика ва синов дафтарига жойлаштирилади.
-
Бугун, 27 август куни Мирзиёев мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровга “Олий даражали Имом Бухорий” орденини топширди. Шунингдек, Хоразм ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри бош имом-хатиблари, пойтахтдаги "Минор" масжиди имом-хатиби ҳам "Имом Бухорий" орденига сазовор бўлган.
-
Ўзбекистон ҳукумати ва Иордания ҳукумати ўртасида Икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим, олий таълим ва илмий тадқиқот соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланган. Шунингдек, томонлар ўзаро равишда кириш визаси талабидан озод қилиш тўғрисида келишувга эришган ҳамда инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим тузилган. Бундан ташқари, Иордания Вақф ва исломий ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўртасида ўзаро англашув меморандуми, Иордания Вақфлар ва исломий ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Дин ишлари қўмитаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
-
Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов Фузулий шаҳрида масжид қурдириб беришга тайёрлигини билдирган. Озарбайжон етакчиси Илҳом Алиев эса бу таклифни "миннатдорлик билан қабул қилган". Бу ҳақда журналистларга Алиевнинг ўзи маълум қилди. Шунингдек, Озарбайжон раҳбари масжид лойиҳаси тайёр эканини ва қурилиш яқин вақтларда бошланишини қўшимча қилган.





















