Россия президенти Владимир Путин 25 декабрь куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines самолётига Россия ҳаво ҳудудида «физик ва техник таъсир» бўлгани сабаб юзага келган ҳолат учун Озарбайжон президенти Илҳом Алиевдан узр сўради.
ТÜİК маълумотларига кўра, 2099 йилга келиб Туркия аҳолиси 54 миллион кишигача қисқаради. Аҳолининг ярмини 65 ёшдан ошганлар ташкил этади. Бу ҳолат мамлакатни тез қариётган давлатлар қаторига қўшади ва ижтимоий-иқтисодий вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўзбекистон Бош прокуратураси хабарига кўра, Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд иши бўйича Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамил Темирхоновга қидирув эълон қилинган. Улар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласида айбланмоқда.
Ташқи ғолиблар ва мағлублар ким эканлигидан қатъи назар, Туркия йирик ғолиблардан бири сифатида кўрилмоқда. Аммо ушбу имкониятлар билан бирга, Туркия янги Сурияни барпо этиш лойиҳасини бошқаришда катта қийинчиликларга дуч келади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон янги магистрал темир йўли қурилиши бошланишини амалга ошириш маросимида иштирокчиларга мурожаат қилди. Мурожаатда Президент бу лойиҳа мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Марказий Осиёнинг транспорт инфратузилмасига катта ҳисса қўшишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Озарбайжон ҳаво йўллари (AZAL) кузатув кенгаши Ақтау яқинида самолётининг қулаши оқибатида қурбон бўлганлар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари учун товон пули миқдорини аниқлади. Ҳар бир жабрланувчига 20 минг манатдан (11,76 минг доллар), ҳалок бўлганларнинг оилаларига эса 40 минг манатдан (23,52 минг доллар) тўланади.
Юз нафар фаластинлик ярадор аёллар ва болалар ўз ҳамроҳлари билан бирга Ўзбекистонга вақтинча эвакувация қилинди. Бемор фаластинликлар реабилитация марказлари ва шифохоналарга жойлаштирилади.
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ йиғилишида Ўзбекистон ва иттифоқ давлатлари савдосида тариф ва нотариф чекловларни қўлламаслик, Ишбилармонлик кенгаши йиғилишини Тошкентда ўтказиш, туризм, IT ва AI соҳаларида ҳамкорликни таклиф қилди. Мамлакат 2025 йилда ЕОТБга аъзо бўлишни режалаштирмоқда, деди президент.
Расмий Боку Озарбайжон ҳаво йўллари лайнери ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлганини тасдиқлади. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, Ақтаудаги фожиага Россиянинг Грозний узра учган ракетаси сабаб бўлган.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган самолёт ҳақида тахминлар илгари сурилмоқда. Жумладан, ҳаво мудофаа тизими томонидан ўққа тутилган бўлиши мумкин. Ҳодиса сабаблари ҳозирча ноаниқ бўлиб, ҳаво мудофаа тизими хатоси, техник носозлик ёки қушлар билан тўқнашув каби турли версиялар ўрганилмоқда.