Қирғизистон парламентида жамоат жойларида ниқоб ёки бурқа кийиш учун 20 минг сом (230 АҚШ доллар) миқдорида жарима белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
Мудофаа вазирлиги миллий армиянинг шайлигини ошириш мақсадида қуролли тўқнашувлар таҳлилини олиб бормоқда. Шунингдек, Ўзбекистон йил давомида АҚШ, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказиб, унда асосан, учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишга эътибор қаратди.
Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида "Озарбайжон Ҳаво Йўллари" компаниясига тегишли йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Самолёт Бокудан Грознийга кетаётган бўлган.
2025 йил 1 январдан Ўзбекистон ва Қозоғистон БРИКС ташкилоти билан ҳамкорлик мақомини расман қўлга киритади. Бу ушбу мамлакатларга БРИКС тадбирларида ва ташкилотнинг турли фаолиятларида ҳамкор давлат сифатида иштирок этиш имконини беради.
Туркиянинг ғарбида жойлашган Караси шаҳрида портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган кучли портлаш оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, яна 3 киши жароҳат олган. Маълум қилинишича, портлаш цехда содир бўлган ва бинога жиддий зарар етказган. Завод тўлиқ вайрон бўлган.
Татаристоннинг Елабуга туманида чорвачилик фермасида ишчилар яшовчи бинода ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 6 киши, жумладан, 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ёнғинга электр иситиш жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.
Қирғизистон Хитойга электр энергиясини экспорт қилиш бўйича тайёргарлик ишларини амалга оширмоқда. Президент Жапаровнинг таъкидлашича, мамлакатда қуёш ва шамол электр станцияларининг қурилиши бошланганини ва инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат мусулмонлари орасида турли диний ҳаракатлар кўпайгани ва бу ҳолат хавф туғдириши мумкинлигини билдирди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда мусулмонлар 15-20 та ҳаракатга бўлинган.
Қозондаги турар-жой биноларига учувчисиз самолёт ҳужуми оқибатида уч киши жароҳат олди. Қозон ва Ижевск аэропортлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Қозонда айрим мактаблар ёпилди, ўқувчилар эвакуация қилинди.