Ўзбекистон президентига мамлакат ички ва ташқи сиёсати бўйича таклифларни киритиб турадиган янги кенгаш тузилди. Унга давлат раҳбари маслаҳатчиси Сардор Умурзаков бошчилик қилади.
Истанбул прокуратураси 2024 йил 22 март куни Москва яқинидаги "Крокус Сити Холл"да содир этилган қўпорувчилик ҳаракати ижрочиларига алоқадорликда гумон қилинаётган беш маҳбусга айблов эълон қилди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 2025–2026 йилларда мамлакатда коррупция тўлиқ йўқотилиши, бунинг учун қаттиқ қонунлар қабул қилинишини билдирди. Шунингдек, у ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини уйдирма ишлар ва айбсиз инсонларни тақиб қилишдан огоҳлантирди.
Истанбулда сиёсатчилар, 400 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ўн минглаб инсонлар иштирокида "Катта Фаластин намойиши" бўлиб ўтди. "Кеча Ая-Софя, бугун Умавий, эртага Ақсо: бир қуёш чиқмоқда" каби шиорлар кўтарган намойишчилар Исроилнинг Ғазодаги хунрезликларини қораладилар.
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева даволаниш учун Ўзбекистонга келтирилган фаластинлик болаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида улар билан учрашув ўтказди.
Москва Люблинский туман суди Тожикистон фуқароси Якубов А.Р.ни иш жойида намоз ўқигани учун 40 минг рубл жаримага тортди ва уни Россия ҳудудидан чиқариб юборишга қарор қилди. Суд Якубовнинг ҳаракатларини Россия қонунчилигига зид деб топиб, уларни диний эътиқодни тарғиб қилиш ва миссионерлик фаолияти деб баҳолади.
2025 йилнинг 1 январида Истанбулда Фаластин билан бирдамликни намойиш этиш мақсадида катта юриш ўтказилади. “Кеча – Аясофя, бугун – Умавийлар, эртага – Ақсо” шиори остида ўтказиладиган тадбир бомдод намозидан кейин Галата кўпригида бошланиши режалаштирилган.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон Европа мамлакатларига «яшил энергетика йўлаги»ни яратиш бўйича таъсис шартномасини имзолади.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг ўзбек мулозимлари, жумладан, собиқ амалдорларга қаратилган баёнотларини қоралади. Тожиев буни мамлакат ички ишларига аралашиш деб атади.
Озарбайжон ҳукумати Azerbaijan Airlines самолётининг Ақтауда ҳалокатга учраши муносабати билан Россияга учта талаб қўйди: кечирим сўраши, айбини тан олиши, айбдорларни жазолаб, жабрланганларга товон пули тўлаши керак. Шунингдек , Озарбажон Россия фуқароларининг мамлакат бўлиш талабларини кучайтирди.