Адлия вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг медиамаҳсулотлар, жумладан, ижтимоий тармоқлардаги чиқишларни «маънавият экспертизаси»дан ўтказиш тўғрисидаги қарори ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилиши мумкинлигини аниқлади. Ушбу қарор давлат рўйхатидан ўтказилмаган ва юридик кучга эга эмаслиги маълум қилинди.
Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва Россия ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Москвадаги элчихона штатида янги лавозим ташкил этилди.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған билан Анқарада Суриядаги сиёсий вазиятни барқарорлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни муҳокама қилишди. Учрашувда, шунингдек, Сурияда масъулиятли ва инклюзив ҳукуматга сиёсий ўтишни қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида "Кришна онги" жамияти томонидан ўзини ўзи ривожлантириш курслари ниқоби остида анжуман ташкил этилгани маълум бўлди. Тадбирга 300 га яқин иштирокчи йиғилган. Қирғизистон тадбир ташкилотчиларига жарима солди.
Ўзбекистон "замонавий воқеликдан келиб чиқиб", оммавий тартибсизликларни ташкил этиш мақсадида "онлайн ёки офлайн" таълим олиш ва уларни молиялаштирганлик учун жавобгарлик киритилмоқда. Бундай жиноят 225 млн сўмгача жарима ёки 7 йилгача қамоқ жазосига сабаб бўлиши мумкин.
Қирғизистонлик депутат Жалолиддин Нурбоев уйма-уй юриб одамларни Исломга даъват қилишга қонунан рухсат берилишини сўради.
БМТ Терроризмга қарши кураш бошқармаси Ўзбекистоннинг қуролли можароли ҳудудлардан қайтган фуқароларни реинтеграция қилиш (қайта мослаштириш) тажрибасини халқаро даражада илғор намуна сифатида баҳолади ва уни бошқа минтақаларда ҳам жорий этишни таклиф қилди.
Ўзбекистонда фуқароларга ўзига кредит ажратилишини тақиқлаш имконияти берилмоқда. Бу, асосан, молиявий хавфсизликни ошириш ва онлайн фирибгарликка қарши курашга хизмат қилади.
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси намоз ўқиш вақтида йўлларни тўсиб қўйиш ҳолатлари билан боғлиқ вазият юзасидан мурожаат билан чиқди. Муфтиятнинг баёнотига кўра, йўл ўртасида намоз ўқиш Ислом қоидаларига зид бўлиб, бошқа инсонлар учун қийинчилик туғдириш қабул қилинмайдиган ҳолатдир. Муфтиятнинг ушбу мурожаати жума намози вақтида Олмаота марказий масжидида юзага келган ҳолат сабабли эълон қилинди.
Туркия Миллий Разведка Ташкилоти (МİТ) Суриянинг Қамишли шаҳрида ПКК/ЙПГ террор ташкилотига қарши йирик операция ўтказди. Операция натижасида Асад режимига тегишли бўлган ва террорчилар томонидан қўлга олинган қурол-яроғлар йўқ қилинди.