Ижтимоий тармоқларда Суриядаги уруш ҳаракатларини ёритиб бораётган Абу Валид тахаллусли ўзбекистонлик йигит Конституциявий тузумга тажовуз қилиш, террорчилик фаолиятини амалга ошириш ва бошқа айбловлар билан қидирувда экани маълум қилинди.
Ўзбекистонда уй қамоғига ҳукм қилинганларга электрон браслет тақиш ва уларни масофадан кузатиш тартиби тасдиқланди. Электрон браслетлар 2025 йил бошидан босқичма-босқич жорий этилади.
Қозоғистон 47,36 индекс билан ўртача фаровонлик даражасига эга мамлакатлар рейтингига кириб, Россия, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё давлатларини ортда қолдирди. Жаҳон фаровонлик индексининг таҳлили Канаданинг HelloSafe таҳлилий платформаси томонидан Жаҳон банки ва БМТ маълумотлари асосида амалга оширилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Европа давлатлари ва Қўшма Штатларни Афғонистоннинг "Толибон" вакили бўлган амалдаги ҳукуматини тан олишга ва “музлатилган” активларни қайтаришга чақирди. "Истаймизми ёки йўқми, мамлакатни "Толибон" бошқаради. Буни инкор этиб бўлмайди. Бир қатор давлатлар, жумладан биз ҳам "Толибон"ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқариб ташладик”, — деди у.
Халқаро ислом академияси ректори лавозимида ишлаган Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига раҳбар этиб тайинланди. Институтнинг собиқ ректори эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари бўлди.
Афв этилганларнинг 25 нафарини чет эл фуқаролари, 32 нафарини аёл, 5 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 274 нафарини ёшлар (шулардан, 104 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
25 ноябрь куни Дубайда меҳнат қилаётган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари полиция томонидан олиб кетилган. Полиция ҳолат бўйича ҳеч қандай изоҳ бермаган, ушлаб турилганлар билан билан ҳеч ким гаплаша олмаяпти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Халқаро атом энергияси агентлиги бош директори Рафаэль Гроссини қабул қилди. Учрашувда тинч атом соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш юзасидан келишувга эришилди.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги давлат чегарасида кўплаб қуролли тўқнашувлар ва қурбонлар билан кечган узоқ муддатли можаро барҳам топди. Бу ютуқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров даврида бошланган жадал музокаралар, дипломатия ва тинчлик ташаббуслари натижаси бўлди
АҚШ Давлат департаменти Қозоғистон ҳукумати билан республика шарқида литий ва бошқа нодир металларни биргаликда қидириш бўйича келишувга эришди.