Хўжаобод туман ИИБ бошлиғи Рустам Жалолиддинов ўз сектори ҳудудида жойлашган мактабларнинг "қизил тоифа"га киритилган 18 нафар ўқувчиси билан “суҳбат“ ўтказди. Улар орасида ҳижоб ўраган қизлар ҳам бор.
Қирғизистонда келгуси йилнинг апрелига қадар мамлакатнинг янги мадҳияси қабул қилиниши керак. Бу ҳақда мадҳияни ўзгартириш ташаббуси билан чиққан Жогорку Кенеши спикери (парламент раиси) Нурланбек Шакиев давлат мадҳиясини ўзгартириш масаласига бағишланган йиғилишда маълум қилди.
АҚШ Молия вазирлиги Урганчдаги етимхонанинг камида уч нафар тарбияланувчисини мунтазам зўрлагани учун қамалган собиқ амалдорлар ва Меҳрибонлик уйи раҳбарига инсон ҳуқуқларини жиддий бузгани учун санкциялар киритди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев БАА элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди. Учрашувда Абу-Даби аэропортида ўзбекистонлик эркак фуқароларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.
Озарбайжонда Made in Turan бренди остидаги маҳсулотлар тақдимоти бўлиб ўтди. Туркий давлатларнинг умумий товар белгиси остида ишлаб чиқарилган илк маҳсулотлар миллий таомлар ва кийим-кечаклар бўлиши маълум қилинди.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Бишкекда очилган янги биносида ходимлар учун намозхона ташкил этилди. Бўлимга ташриф буюрган МХДҚ раиси Қамчибек Ташиев хавфсизлик ходимларини мамлакат келажаги учун ишлаш, қонунларни бузмасликка чақирди.
Уйғур мусулмон озчилигини мажбурий меҳнатга жалб қилишда айбланаётган Германиянинг Volkswagen автомобиль ишлаб чиқарувчиси Шинжон-Уйғур автоном районидаги (Шарқий Туркистон) заводини сотишни якунлади. Volkswagen раҳбариятининг заводда инсон ҳуқуқлари бузилиши қайд этилмагани ҳақидаги баёнотларига қарамай, компанияга босим кучайган эди.
Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 100 гектар майдонда Ostim ўзбек-турк саноат зонаси ишга туширилди. Ушбу лойиҳанинг қиймати 150 млн долларни ташкил этиб, ҳудудда савдо маркази, поликлиника, мактаб, меҳмонхона, тадқиқот ва сертификатлаш бўйича илмий марказ ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари учун зарур касбларга ўргатадиган касб-ҳунар коллежи каби ижтимоий объектлар қурилиши режалаштирилган.
Туркияда қалбаки долларлар билан боғлиқ йирик инқироз авж олди. Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат бозорида 600 миллионга яқин қалбаки долларлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти 50 ва 100 доллар номиналида. Қалбакилик даражаси шунчалик юқорики, ҳатто банкоматлар, пул ҳисоблаш машиналари ва кўплаб мутахассислар сохтани асл нусхадан ажрата олмаяпти.
Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди. Ташриф арафасида Остонада йўллар ёпилди, ҳарбий самолётлар ҳавога кўтарилиб, Россия байроғи тасвирини ҳосил қилди. "Оқўрда" қароргоҳида Қозоғистон президенти билан музокараларнинг асосий мавзуси энергетика соҳаси бўлди. Бугун Остонада КХЎТ саммити бўлиб ўтади.