Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ИШИД сафига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ва унинг 16 танишини қўлга олгани хабар қилинди. Ҳали мактабни ҳам тамомламаган йигит қандай қилиб халқаро террористик ташкилот таъсирига тушиб қолиши мумкин? Билимсизликданми, назоратсизликданми? Ўзбекнинг ёш ўғлонининг бу йўлга киришида ким айбдор?
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Исроил элчиси Гидеон Лустигга раввин Цви Коган вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Саидов Ўзбекистон терговда ҳар БАА ва Исроил расмийлари билан ҳамкорлик қилаётганини билдирди.
Қозоғистон махсус хизматлари қамоқхонада туриб қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширмоқчи бўлган маҳбусни ушлади. Жазони ўташ жойларида ўтказилган тинтувлар чоғида ўткир тиғли қуроллар, смартфонлар ва бошқа ашёвий далиллар олиб қўйилгани айтилмоқда.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаевнинг 2026 йилда бўлиб ўтадиган БМТ бош котиби сайловида ўз номзодини қўйиши мумкинлиги хабар қилинди. Бунга Токаевнинг сўнгги вақтлардаги сиёсий фаоллиги, хорижий давлатларга сафарлари ҳамда БМТ бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатгани асос қилиб келтирилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги ижро этувчи ҳокимият органлари - вазирлик ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилишини маълум қилди. У Янги Тошкентга катта машиналар киритилмаслиги, тирбандликлар бўлмаслиги ва одамлар бундан катта фойда кўришини маълум қилди.
Ўзбекистон президентининг қарори асосида Ўзбекистон ҳаётида фаол иштирок этаётган, республикада хайрия (меценат) фаолиятин олиб бораётган хориждаги ватандошлар учун миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда «Ватандош» картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат — «Ватандош» гувоҳномаси бериладиган бўлди. Унинг имтиёзлари ва шартлари маълум қилинди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев Украинадаги вазият кескинлашгани муносабати билан тегишли идораларга муҳим ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича шошилинч чоралар кўришни топширди.
Туркманистоннинг Туркманобод шаҳрида “Made in Uzbekistan” кўргазмаси намойиш этилмоқда. Кўргазма экспозицияси қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, шунингдек, автомобилсозлик, кимё, фармацевтика, нефт-газ, тўқимачилик, ипакчилик, чарм-пойабзал ва озиқ-овқат саноати каби йўналишларни қамраб олган.
Бир қатор давлатлар, жумладан, Қозоғистон, Қирғизистон ва Озарбайжон ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди. Украина Ғарб тақдим этган ракеталардан Россия ҳудудига зарбалар беришни бошлади. Россия бунга жавоб беришга тайёрланмоқда.
Ўзбекистон фуқароларининг Қозоғистон ва Тожикистон чегараларини ID карта орқали кесиб ўтиши тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Аввалроқ шундай тартиб Қирғизистон билан жорий этилганди.