Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон Ислом уламолари 28 август, пайшанба кунини Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун рўза тутиш ва дуо куни, деб эълон қилишди. Уммат уламолар билан биргаликда рўза тутишга ва мазлум биродарлари ҳаққига дуо қилишга чорланди. "Бугун мусулмонлар нафақат замонавий, балки бутун инсоният тарихи кўрмаган энг улкан фожеалардан бирига дуч келди. Икки ярим миллиондан зиёд одам Ғазода тотал геноцидга дучор этилмоқда. Улар ҳалокатли қуроллар билан ўлдирилмоқда, очлик ва ташналикка маҳкум этилмоқда. Касаллик ва қийинчиликлар қаршисида ёлғиз қолдирилмоқда. Бундан ҳам оғири – бу қатағон йигирма икки ойдан бери тўхтовсиз давом этяпти", дейилади Ислом уламоларининг баёнотида.
Ҳужжатга кўра, давлат органлари мансабдор шахслари нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига қонунга зид равишда аралашган тақдирда, уларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади. Шунингдек, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузган фуқароларга — БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 7 бараваригача жарима белгиланган.
Сув тақчиллиги юқори бўлган ҳудудлардан бири – Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманидаги “Жанубий Сурхон сув омбори”да ҳам 140 млрд сўмлик экотуризм комплекси қурилади. Маълум бўлишича, ҳудудда экотуризм мажмуасини қуриш учун 15,7 гектар майдон ажратилган. Олдинроқ, пойтахт аҳолисини сув билан таъминлайдиган Чорвоқ сув омбори этагидаги 577 гектар ер майдони "See breeze Uzbekistan" МЧЖ га 25 йилга тўғридан-тўғри ижарага берилганди. Экологлар бу иншоотнинг қурилиши табиатга зиён етказишидан огоҳлантирган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари мамлакатимизда бўлади. Унинг ташрифига бағишланган асосий тадбирлар Самарқанд шаҳрида ўтказилиши кутилмоқда.
Навоий ва Тошкент вилоятларида жойлашган “Темирчи”, “Терекли” ва “Пирали” олтин конлари аукцион орқали сотилди. Уларнинг умумий қиймати 20 миллион АҚШ долларидан ошади. Улардан энг йириги – 2,4 тонна олтин захирасига эга “Пирали” кони 40 фоиз улуши хитойлик Чжан Цянга тегишли бўлган NBK 111 компаниясига сотилган.
“Биз ҳар қандай вақтда урушга тайёр туришимиз лозим, чунки дунёдаги жараёнларнинг кечиши шундай тезки, эртага нима бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди”, деган Озарбайжон президенти.
ДХХга кўра, улар ижтимоий тармоқларда ноқонуний каналлар очиб, террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилувчи материалларни тарқатиб келган. Улардан икки нафари яширинча никоҳдан ўтиб, ота-оналарига билдирмасдан Мисрга ҳижрат қилишни кўзлаган. Шунингдек, гуруҳ аъзолари қариндошлари ва маҳалладошларини ҳам ўз сафига жалб этган.
Наманган вилоятида уй шароитида болаларга диний таълим бериб келаётган шахслар фаолиятига чек қўйилди. Бундай ҳолатлар Наманган шаҳри, Янги Наманган, Уйчи ва Тўрақўрғон туманларида аниқланган. Таълим берувчиларга ҳам, ота-оналарга ҳам тегишли чоралар кўрилган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳамон 18 ёшдан кичик болаларнинг диний таълим олиши учун ҳеч қандай қонуний йўл мавжуд эмас.
Ўзбекистон 18 ой ичида якунланиши режалаштирилган тўртта лойиҳага 243 млн доллар сармоя киритади. Бу орқали Афғонистон Ўзбекистондан 800−1000 МВтгача электр энергиясини импорт қилиш имкониятига эга бўлади.
Қўқон шаҳрининг Дегрезлик маҳалласи ҳудудида махсус тайёрланган хоналарда қимор ўйини ташкил этилгани аниқланди. Текширувда 10 нафар ўйин иштирокчиси ва 1 нафар томошабин қимор ўйинида иштирок этгани маълум бўлган. Тадбир давомида жами 4 млн 128 минг сўм пул маблағи, 14 дона стаканча, 2 дона “шашқол” ўйини учун мўлжалланган суруп далилий ашё сифатида олинган.