Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги янги маънолар таржимасини чоп этди. «Анворул-Қуръон: «Файзул-Фурқон» – ўзбек тилидаги еттинчи тўлиқ таржима ҳисобланади.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон ўртасида "яшил" энергия ишлаб чиқариш ва узатиш соҳасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди. Ҳужжат Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ давлатлари энергетика тизимларининг интеграциялашуви, шунингдек, Европа ва бошқа бозорларга экологик тоза энергия етказиб бериш кабиларни кўзда тутади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонида бўлиб ўтган араб-ислом саммитидаги нутқини "Бисмиллаҳ" билан бошлаб, Яқин Шарқдаги можарога тез фурсатда ечим топилиши муҳимлигини таъкидлади - иқтибослар.
Озарбайжон пойтахти Бокуда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси (COP29) иштирокчиларининг 29-конференцияси доирасида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ва Қирғизистон раҳбарларининг рафиқалари учрашди. Улар иқлим ўзгаришларининг айниқса ёшлар ва болалар саломатлигига салбий таъсирига эътибор қаратишди.
Ўзбекистон масжидларида фаолият юритаётган имомлар ўртасида «Йил имоми – 2024» кўрик-танловининг якуний босқичи бошланди.
TikTok фойдаланувчилари иловадаги уйғурлар ҳуқуқлари бузилишига оид видеолар оммавий равишда ўчирилгани ҳақида хабар беришни бошлади. Бундан ташқари, Хитой сиёсатини танқид қилувчи контентлар ҳам олиб ташланмоқда.
Сирдарё вилоятидан Мисрга маҳсулотлар экспортини ошириш режалаштирилмоқда. Вилоят маъмурияти вакиллари ва Мисрнинг Bell Energy компанияси директорлар кенгаши раиси Хайсам Ҳусайн учрашувида бу масалалар кўтарилди. Томонлар энергетика, сув ва қишлоқ хўжалиги, геология, фармацевтика, савдо, заргарлик, асаларичилик ва бошқа соҳаларда эҳтимолий ҳамкорлик йўналишларини ҳам муҳокама қилган.
Қирғизистонда ҳокимиятни зўравонлик йўли билан эгаллаб олишни режалаштиришда гумонланиб 7 киши, жумладан, 3 нафар асли қирғизистонлик бўлган хориж фуқароси, шунингдек, собиқ бош прокурор ўринбосари ушланди. Қўлга олинганлардан қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва дронлар мусодара қилинган.
«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун устида иш олиб борилаётганини маълум қилди. У АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ЛГБТни тақиқлаш ҳақидаги ваъдаларига ишора қилиб, «хасталикнинг ўчоғидаги ўзгариш жуда яхши» эканини таъкидлади.
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий хизматчиларининг «Ханжар-2024» тактик ўқув машғулотлари бошланеди. Машғулотларда турли жанговар қуроллардан отиш ва шартли аҳоли пунктида жанг олиб бориш ҳаракатларини машқ қилади.