Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) саммитида нутқ сўзлади. У ўз нутқида Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталиб, Исроил томонидан ЮНРВА фаолиятининг чекланганини кескин қоралади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ТДК фаолиятини кенгайтириш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда бўлиб ўтаётган Туркия давлатлар ташкилоти саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашди.
Туркия «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш эвазига Қирғизистоннинг 58,8 млн долларлик ташқи қарзидан кечди. Шунингдек, Туркия ва Қирғизистон ўртасида 19 та ҳужжат имзоланди. Туркиянинг İhlas Holding холдинги билан энергетика соҳасида 7 млрд долларлик келишувга эришилди.
Украинадаги урушда Россия қўшинлари сафида иштирок этган 51 ёшли Ўзбекистон фуқароси беш йил муддатга қамалди. Унинг украин дрони томонидан ташланган снаряд портлаши оқибатида жароҳатлангани маълум бўлди.
Қозоғистон Истанбул ва Дубай орқали Ливандаги 40 дан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди. Амалиёт жанговар ҳудудда қолган Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган.
Хитойнинг CNOS компанияси Ўзбекистонда кичик модулли реакторларини қуриши мумкин. Шунингдек, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда кейинчалик АЭСларда ёқилғидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик режалаштирилмоқда.
6 ноябрь куни Бишкекда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг 11-саммити бўлиб ўтади. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мезбонлик қиладиган саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.
Қирғизистон Хитойдан келаётган сайёҳлар учун визасиз режим жорий қилди. Эндиликда Хитойдан Қирғизистонга келган 5 дан 25 кишигача бўлган гуруҳлар мамлакатда 21 кун давомида визасиз қолиши мумкин бўлади. Қирғизистон ҳукумати ушбу қарорни туризмни ривожлантириш нияти билан изоҳлади.
Туркия ҳукумати “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда. Агар қонун қабул қилинса, уни бузганлар етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва мухолифат вакиллари янги қонундан норозиликни бостириш учун фойдаланиш мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда, деб ёзди Yeni Şafak нашри Bloomberg агентлигига таяниб.
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар қисмига ажратган ҳайдовчи интизомий жазога тортилди. У «йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чеклаган»ликда айбланган.