Ғарбнинг 15 давлати Хитойдан ҳибсга олинган барча уйғурлар ва тибетликларни озод қилиш ҳамда ҳуқуқ фаолларига яшаш жойларига боришига рухсат бериш талаб қилинган оммавий баёнотни имзолади.
Бугун – 29 октябрь куни Туркия Республикаси ташкил этилганининг 101 йиллиги кенг нишонланмоқда. Мустақиллик ва миллатнинг янгидан тикланиш рамзи бўлган бу кун Туркияда халқ байрами сифатида ҳар йили катта тантаналар билан ўтказилади. Ушбу байрам муносабати билан бутун турк халқини самимий табриклаймиз.
27 октябрь куни Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари кенгашлари учун сайлов бўлиб ўтди. Унда 19 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берди. Бу йилги сайловлар ўзининг бир қанча хусусиятлари билан аввалгисидан фарқли бўлди.
Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Афғонистондаги элчиси этиб тайинланди. У бунга қадар Миср ва Покистонда элчи бўлиб ишлаган.
Суданда RSF томонидан уриб туширилган ва Қирғизистонга алоқадорлиги айтилган юк самолёти қамалдаги Эл-Фашер шаҳрида жойлашган мамлакат армиясини қурол-яроғ билан таъминлаган. Ҳалок бўлган россияликлардан бирининг машҳур рус қурол сотувчиси Виктор Бут билан алоқадор тадбиркор экани маълум бўлди.
Европарламент Озарбайжондаги вазият, инсон ҳуқуқлари ва халқаро ҳуқуқнинг бузилиши, шунингдек, Арманистон билан муносабатларга оид резолюцияни қабул қилди. Резолюцияда арман ишғолидан озод қилинган ҳудудлардан ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш талаб қилинган. Озарбайжон ТИВ ушбу ҳужжатда келтирилган талаблардан норози бўлиб, ЕИ элчисини чақирди.
Ўзбекистоннинг Eriell компанияси Афғонистон шимолидаги Жаузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тути-Майдон участкасида табиий газни қидириш ва қазиб олиш. 10 йиллик шартнома тахминан 1 миллиард долларлик сармояни ўз ичига олади.
Анқарадаги қўпорувчилик ҳаракатидан сўнг Туркиядаги барча аэропортларда тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилиниб, хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларини Туркияда жорий қилинган эҳтиёт ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС саммити давомида 13 та давлат, жумладан, Ўзбекистон, Туркия, Қозоғистон ва Беларусь бирлашманинг ҳамкор давлатлари мақомини олди. Бу клубга қўшилиш йўлидаги мажбурий босқич ҳисобланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияда бўлиб ўтган “БРИКС плюс” форматидаги саммитда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Ўзбекистон БРИКС давлатлари билан шериклик алоқаларини фаол ривожлантириш ниятида эканини билдирди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг БРИКС билан боғлиқ режалари ҳамда Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталди.