Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БРИКС саммитида иштирок этиш учун Россиянинг Қозон шаҳрига кетганида, Анқаранинг Қозон туманида жойлашган TUSAŞ компанияси заводида қўпорувчилик ҳаракати амалга оширилди. Бу тасодифми ёки Ғарбнинг огоҳлантириши?
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозондаги БРИКС саммити доирасида Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашув ўтказди.
Анқарадаги Туркия Туркия авиация ва космик саноати заводи (TUSAŞ) кириш қисмида портлаш содир бўлди. Туркия ички ишлар вазири ҳодисани қўпорувчилик ҳаракати деб атаб, қурбонлар ва ярадорлар борлигини маълум қилди.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида бож олинмайдиган махсус савдо зонаси ташкил этилиши мумкин. Самарқандда бўлиб ўтган ҳудудлараро форумда Манғистау вилояти ҳокими ушбу таклифни илгари сурди. Шунингдек, Манғистау ва Ўзбекистонни боғлайдиган автомобиль йўли қурилаётгани маълум қилинди.
Ўзбекистон президенти 23−24 октябрь кунлари Қозон шаҳрида амалий ташриф билан бўлади ва у ерда БРИКС саммитида иштирок этади.
Афғонистонда ўзбек ҳайдовчиларидан ундириладиган йиғим ва тўловлар жами тахминан 99 долларга камайтирилди. Ушбу тўловлар юк автомобилининг Афғонистон ҳудудига кириши ва Амударё кўпригидан ўтиш учун белгиланди.
Ўзбек маршали Абдул Рашид Дўстум Афғонистонга қайтиш нияти борлигини маълум қилди. Унинг Толибонга қаршиликни қайта ташкил этиш ҳамда Афғонистонни озод қилишни режалаштираётгани маълум қилинди.
Суданда Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (RSF) Шимолий Дарфурнинг Малҳа ҳудудида Судан армияси томонидан бомбардимончи сифатида фойдаланилаётган самолёт уриб туширилганини маълум қилди. Бироқ қолдиқлар Ил-76 самолётига тегишли бўлиб, экипаж аъзоларидан бири БААда жойлашган Қирғизистонга алоқадор Airline Transport Incorporation FZC компанияси гувоҳномаси бўлган.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги савдо марказида Исроилни қўллаб-қувватлаётган компанияларга қарши норозилик намойиши ўтказган шахслар қўлга олинди. Улар “бойкот” чақириғи ёзилган ёзувларни кўтариб, йўлак ва зиналарга қизил бўёқ тўккан.
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди. Аввалроқ Британиянинг янги ҳукумати сайловлар олдидан Фаластин давлатини тан олиш ваъдасидан ҳам юз ўгирган эди.