Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ва Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, хусусан фатво йўналишида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилди.
Тошкентда мусиқачилар ва блогерлардан иборат гуруҳ ҳазил ниқоби остида беҳаёлик, ичкиликбозлик ва ҳамжинсбозликни тарғиб қилгани учун қўлга олиниб, 15 суткага қамалди. Апелляция суди уларни озод қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Толибондан «Термиз» халқаро савдо марказидаги концертлар ва мусиқий дастурларни бекор қилиш бўйича ҳеч қандай сўров олмаганини маълум қилди. Аввалроқ афғон матбуоти Толибон Ўзбекистон расмийларига шундай сўров йўллагани ва бу талаб бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу савдо майдонига ташриф буюришни тақиқлаш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эди.
Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Умра лицензияси учун 1 миллион доллар миқдоридаги маблағни депозитга қўйиш талабини ёқлаб чиқди. «Бу катта миқдор эмас… Ўша 15 минг киши билан муаммо бўлганида, қўйилган 100 минг долларга 100 кишини ҳам қайтариб олиб келишга имкониятимиз йўқ эди», — деди Диний қўмита вакили. У Умра зиёратига мустақил бориш ҳақида ҳам маълумот берди.
Ўзбекистонда илк бор электрон овоз бериш синовдан ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси 2024 йил 27 октябрда ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлар сайловида Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Туркия парламенти спикери Нурлан Куртулмуш Ислом ҳамкорлик ташкилоти парламентлар иттифоқининг Ливан ва Ғазо секторидаги урушларга бағишланган йиғилишида умматни “инсоният учун муҳим даврда” бирлашишга чақирди. “Исроилнинг кучи армиясида ҳам, жаҳон молия бозори ва матбуотдаги ҳукмронлигида ҳам, ҳатто ҳомийларида ҳам эмас. Исроилнинг қудрати – ислом дунёсини бўлиб ташлашдадир”, – деди у.
Тошкентда “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди. Анжуманда дунёнинг 22 мамлакатидан 70 нафардан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар, хусусан, замонамизнинг мужтаҳид олимларидан шайх Муҳаммад Тақий Усмоний, шайх Муҳаммад Аввома, Назир Муҳаммад Айёд, Аршад Маданий иштирок этмоқда.
2020 йил 10 ноябрда Иккинчи Қорабоғ уруши тугаганидан бери 70 нафар Озарбайжон фуқароси арманлар томонидан яширилган миналар портлаши қурбони бўлди, 311 киши жароҳат олди. Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги халқаро ҳамжамиятни Арманистоннинг Озарбайжонга қарши “мина террорига” кўз юммасликка чақирди.
2023 йилда Европарламент Туркия ўз йўналишини ўзгартирмагунича иттифоққа аъзо бўла олмаслиги ҳақида бир қарорга келди. Мазкур қарордан ғазабланган Эрдўғон “40 йилдан бери ЕИ дарвозаси олдида “сарғайган” Туркия иттифоқдан энди ҳеч нарса кутмаслиги”ни маълум қилди. Айни пайтда Анқара БРИКСга номзод бўлган биринчи НАТО иттифоқчисига айланди ва блок октябрь ойида Россияда бўлиб ўтадиган саммитда ушбу талабни кўриб чиқади.
Туркиялик Дарон Ажемўғли, америкалик Саймон ва британиялик Жеймс Робенсон "Институтларнинг шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсири ҳақидаги тадқиқотлари учун" иқтисодиёт йўналишида 2024 йилги Нобел мукофотини қўлга киритди.