Flynas ва Qeshm Air авиакомпаниялари Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли Ўзбекистонга парвозларни вақтинча тўхтатди. Xоршанба кунидаги Жидда — Тошкент — Жидда ва Теҳрон — Тошкент — Теҳрон парвозлари бекор қилинди. Uzbekistan Airways эса парвозларни Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудларини айланиб ўтган ҳолда амалга оширмоқда.
Озарбайжон ишғолдан озод қилинган ҳудудларда Арманистон армияси томонидан жойлаштирилган 158 мингдан ортиқ мина ва портламаган ўқ-дориларни тозалади. Уруш тугаганидан бери ишғол пайтида арман кучлари томонидан ўрнатилган мина портлашлари натижасида 70 нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди, 309 нафари яраланди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тел-Авивдан Самарқанд ва Тошкентга режалаштирилган рейси Эрон Исроил ҳудудига ракета зарбалари уюштиргани сабабли икки соатга кечикди.
Истанбул шаҳрида Туркияда яшаётган ва таълим олаётган ватандошларимиз учун маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда, жумладан, Тошкент шаҳридаги «Оқ уй» жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилов ватандошларга ҳалоллик, ор-номус, поклик ва омонатдорлик динимиз буюрган гўзал ахлоқлар экани, уларсиз мусулмоннинг имони мукаммал бўлмаслиги ҳақида панду насиҳатлар қилди.
Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида «Маҳорат-2024» қўшма тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари бошланди. Компьютер кўмагидаги қўшма машғулотлар Озарбайжон ва Ўзбекистон ўртасида 2024 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режаси доирасида ўтказилмоқда.
Туркиянинг Анталия вилояти Газипаша шаҳрида турмуш ўртоғи билан яшовчи Россия фуқароси Ольга Карабаш Ислом динини қабул қилди. Шаҳодат калимасини келтирганидан сўнг у исмини Ольгадан Ояга ўзгартирди.
Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда АҚШ давлат котиби ўртасида «C5+1» форматидаги учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровга ўзаро ишончни мустаҳкамлаш йўлида давлатлар бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилиш муҳимлигини айтди. Аввалроқ Тошкентдаги мактабда рус тили ўқитувчиси ўқувчини ургани юзасидан РФ ТИВ расмий вакили Ўзбекистондан расмий тушунтириш сўралганини маълум қилган эди.
Қозоғистон ҳукумати Амир Темур томонидан бунёд этилган Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини давлат муҳофазасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мазкур қадам Қозоғистонда туризм саноатини янада ривожлантириш учун янги истиқболларни очиши кутилмоқда.
Алишер Қодиров Тошкентда ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича Россия ТИВ Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўраганига муносабат билдирди. «Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди», — деди Миллий тикланиш партияси раиси.