Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Ислом Амирлигига ташриф буюриб, Толибон раҳбарияти билан кўп томонлама музокаралар ўтказди. Учрашувларда ўзаро савдо айланмасини 2024 йилда 1 млрд долларга, яқин истиқболда эса 3 млрд долларга етказиш, Афғонистонда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш, афғон тадбиркорларининг Ўзбекистонда фаол ишлашини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари бўлинмалари Нахчивон Мухтор Республикасининг Ордубад тумани Ханза аҳоли пункти йўналишида жойлашган Озарбайжон қўшинлари позицияларига қарата ўқ узганини маълум қилди. Арманистон бу хабарларни рад этди.
Қарийб икки йилдан буён уруш давом этаётган Украинада ўзбекистонликлар янги компания ташкил этганлар орасида турклардан кейин иккинчи бўлди. 2022 йил мартидан буён ўзбек тадбиркорлари 312 та компанияга асос солди. Турклар – 396 та. Шунингдек, Украина пойтахтида энг кўп Ўзбекистон фуқаролари тадбиркорлик фаолиятини ташкил этган – 175 та компания.
Қирғизистоннинг Иссиқкўл бўйидаги Чўлпон-Ота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари фавқулодда вазиятлар вазирликлари раҳбарларининг минтақавий форум-кенгаши бўлиб ўтди. Тадбирда Марказий Осиё зилзила, сув тошқинлари, кўчки каби табиий офатларга мойил заиф ҳудуд бўлиб қолаётгани, аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген фавқулодда ҳодисалардан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Сентябрь ойи яқинлашгани сари мамлакатимизнинг қўштирноқ ичидаги "илғор" қатламида, таълим даражамизнинг бугунги кун талабларига қай даражада жавоб бериши қолиб, мактаб формаси масаласи кўтарилади.
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая мамлакат аэропортларида АҚШ ва Британияда бўлгани каби, чет элликлардан бармоқ излари олиниши режалаштирилаётганини маълум қилди. Шунингдек, у Туркия иммиграция сиёсатига киритилаётган ўзгаришлар, хусусан, яшаш гувоҳномасини олишдаги кутилаётган ўзгаришлар ҳақида ҳам маълумот берди.
Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалди (Сатибалдиули) икки йил ичида 32,8 миллиард тенге ёки 1,6 миллиард доллардан ортиқ ноқонуний сотиб олинган мол-мулкини давлатга қайтарди. Сатибалди ҳозирда ўртача тартибли ахлоқ тузатиш муассасасида жазони ўтамоқда.
Боку İran İnternational, Kan ва The Telegraph каби хорижий ОАВлар тарқатган Озарбайжон ҳудудида Исроил қўшинлари мавжудлиги ҳақида хабарларни рад этди. Озарбайжон ҳудудида ҳеч қандай хорижий давлатнинг ҳарбий кучлари мавжуд эмаслигини маълум қиламиз ва бу борада ёлғон маълумотларга асосланган ахборот манипуляциясини кескин қоралаймиз”, - дейилади баёнотда.
Туркиянинг Бамакодаги элчиси Эфе Жейлан бошчилигидаги турк делегацияси Мали Бош штаб раҳбари генерал Умар Диарра билан учрашди. Учрашувда Туркия ҳарбий делегацияси Мали ҳукуматига террорчи гуруҳларга қарши курашда ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Россиядаги “Ватандош” ўзбек жамияти раҳбари Усмон Баратов тўрт йил муддатга қамалди. У январь ойида Россияда тухум нархи ошгани ҳақидаги хабарлардан сўнг “Одноклассники” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига товуқлар суратини жойлаштириб, «Тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг» деган мазмунда изоҳ қолдирган эди.