Ўзбекистонда яна бир диний олий таълим муассасаси – Имом Термизий номидаги ислом институти Ўзбекистон Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.
Бугун, 9 август куни Остона шаҳрида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Қозоғистон раҳбари минтақа яқинида мураккаб ҳарбий-сиёсий вазият мавжудлигини айтиб, мудофаа сиёсати ва хавфсизлик соҳасида биргаликда ҳаракат қилиш, минтақа давлатлари ўртасида сиёсий мулоқот ва ишончни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаган.
Япония бош вазири Фумио Кисида мамлакатда рўй берган зилзила сабабли Марказий Осиёга ташрифини бекор қилди. У "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этишни режалаштирганди.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Остонада юк ташиш ҳажмини ошириш учун шароитлар яратиш, автомобиль ва темир йўлларини қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ҳамда чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегараларни сув тошқинлари ювиб кетган ва улар қайта белгиланиб чиқилади, деди энергетика ва сув ресурслари вазири в.б. Абдул Латиф Мансур ҳудудий келишувлардаги эҳтимолий ўзгаришларга ишора қилган ҳолда.
Париждаги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга мусобақалар вақтида секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Чингиз Айтматов медали билан тақдирланди. “Акмалга инсонийлик, қардошлик муносабатингиз учун раҳмат айтамиз. Қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз, олқишлаймиз. Ташрифингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз”, — деди “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Икки томонлама музокаралардан ташқари, Ўзбекистон президенти 9 август куни Остонада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида ҳам иштирок этади.
Ўзбекистон Марказий Банки “Исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлади. Эндиликда Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари изом талаблари асосида мижозларга исломий молиялаштиришга оид исломий молия хизматларини кўрсатишлари мумкин бўлади.
Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегарасидаги 90 фоиздан ортиқ баҳсли участкалар бўйича келишувга эришди. Қирғиз-Тожик давлат чегарасининг умумий узунлиги 972 километрни ташкил қилади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг турк қўшинлари Қорабоғ ва Ливияга киргани каби Исроилга ҳам ҳужум қилиши ҳақидаги баёноти, исроиллик таҳлилчилар фикрича, хавотирли вазиятни юзага келтирди. Биринчи навбатда Туркия ичида Исроилга қарши чораларни кучайтириш бўйича кучли ички босим мавжудлиги тилга олинди.