Аввалроқ фақат ун тегирмонлари ва паррандачилар учун Россия донини олиб киришга рухсат берган Қозоғистон эндиликда рус ғалласи импортига 6 ой муддатга тўлиқ тақиқ қўймоқчи. Қозоқ буғдойига экспорт божини жорий этиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу Қозоғистон буғдойининг анъанавий ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Татаристон пойтахти Қозон шаҳридан Адлерга йўлга чиққан йўловчи поезди Россиянинг Волгоград вилоятида “КАМАЗ” русумли юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Ҳодисага юк машинасининг поезд йўлида тўхтаб қолгани сабаб бўлган. Ҳодисада энг камида 140 киши жароҳатланди.
Туркия ва Сурия махфий хизматлари вакиллари икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш ҳамда президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Башар Асаднинг 2011 йилдан бери илк учрашувини ташкил этиш бўйича сўнгги бир ой ичида уч марта музокаралар ўтказди. "Воқеалар жадал ривожланмоқда, ҳар икки етакчи энг кечи август охирида биргаликда суратга тушишади", дейилади хабарда.
Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида Арманистон ва Озарбайжондан сўнг уичинчи бўлиб энг кам иш ҳақини халқаро конвенция асосида белгилашни режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови 2024 йил 27 октябрда ўтказилади. МСК мамлакатда сайлов кампанияси 2024 йил 26 июлидан бошланишини эълон қилди.
Марказий Осиёда банклар Россия компанияларига рад жавобини бермоқда. Марказий Осиё банклари томонидан Россия компанияларига тўловларни амалга оширишдан бош тортиш ҳолатлари 30 фоизгача ошган. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан тўловларни амалга ошириш муддатлари икки ҳафтага узайган. Муаммолар июнь ойида Москва биржаси ва бошқа рус компанияларига нисбатан АҚШ санкциялари жорий этилганидан кейин бошланган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 июлдан қисқа муддатли таътилга чиқди.
24 июль куни Москвада Россия Мудофаа вазирлиги полковниги автомобилига портловчи мослама ўрнатган Евгений Серебряков Туркияда қўлга олинди. Жума кунига ўтар кечаси Москвага етказилган Серебряков ушбу суиқасдни амалга оширгани учун Украина махсус хизмати томонидан украин фуқаролиги ва 20 минг долларгача пул мукофоти ваъда қилинганини билдирди.
Бугун жамиятдаги исломофоблар томонидан ҳижобга қарши ҳаракатлар бошланган даврда, маъсума ўзбек қизларининг либосига беркинган эркак кишининг «топилиши» алоҳида аҳамиятга оид кейс ҳисобланади. Воқеалар ривожи худди ҳужранинг совуқлиги учун Қуръони каримни ўргатишни буткул тақиқлаш йўлидан кетиб, битта лаънати эркак кишининг ҳижоблангани учун ҳижобни тақиқлаш сценарийси ўйналадими ёки эркакни бу лаънати ишдан қайтариб, аёлларнинг аёллар либосини кийиб юришига қўйиб бериладими?
Telegram-каналда Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Исроил элчиси ҳақидаги постга изоҳ ёзган эркак ИИБга чақиртирилди. У идора биноси яқинида «ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва сўкинган». Бунинг учун эркак 10 суткага қамалди.