Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида БРИКСга аъзо мамлакатлар, шунингдек, араб-мусулмон дунёси – МДҲ, Осиё ва Африканинг 20 давлатидан келган қорилар иштирокида Қуръони карим тиловати бўйича мусобақа бошланди. Ғолиб 7000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқара Грециянинг Ғарбий Тракия ҳудудида яшовчи турк озчилигининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Туркия Греция расмийларининг мамлакатдаги этник турклар билан боғлиқ қадамларини диққат билан кузатиб бормоқда ва керак бўлса, вазиятга аралашишга тайёр.
Қозоғистон ва Озарбайжон ҳукуматлари ўртасида ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланиши кутилмоқда. Ушбу ҳужжатда мудофаа, террористик ва экстремистик ташкилотлар, ўзаро манфаатли ҳарбий-сиёсий воқеалар йўналишларида ҳарбий разведка маълумотларини ўзаро алмашиш, қўшма жанговар тайёргарлик тадбирларини ўтказиш ва бошқалар белгиланган.
2014 йил июнь ойида Ироқнинг Мосул ва бошқа ҳудудларини қўлга киритган ИШИД террор ташкилоти Тал Афар туманида халқ тили билан “Дўзах қудуғи” деб аталадиган ботиққа 1000 дан зиёд тинч аҳоли вакиллари, жумладан, болалар ва аёлларни ўлдириб, кўмган. Улар орасида Ироқ туркманлари вакиллари ҳам бор. Бугунги кунда ушбу ҳудуддаги оммавий қабрлардан жасад қолдиқлари чиқариб олиниб, ДНК текширувидан ўтказилмоқда ва шахслари аниқланмоқда.
Ўзбекистонда дунёвий давлатчилик хавф остида қолмоқда. Жамият ва давлатдаги Элтуз каби радикал атеизм тарафдорлари шундай таҳдидни келтириб чиқармоқда. Бугун собиқ коммунистик тузум мафкураси билан заҳарланган, исломофобия каби бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолган, радикал атеизм каби ёт ғояларга алданган шахслар оёқланиб, жамиятимизда тинчлик ва тотувликка раҳна солмоқда.
Қибрис (Кипр) оролида яшаб келаётган турк мусулмонларига қарши этник тозалаш ва бошқа жиноятларга барҳам бериш мақсадида 1974 йилнинг 20 июль куни оролда тинчликпарварлик амалиёти ўтказилган эди. Код номи “Атилла операцияси” бўлган ушбу амалиёт Туркия қуролли кучлари орол шимолига қўшин ташлаши (дастлаб 10 минг нафар, кейинчалик улар сони 40 минг нафарга етказилди) билан бошланди. Пентемили пляжи ҳудудида қизғин жанг бўлиб ўтади.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида француз мустамлакачилигига қарши ҳаракатларнинг биринчи қурултойи бўлиб ўтди. Унда Корсика, Меланезия, Полинезия мустақиллиги учун курашаётган 20 га яқин сиёсий партия ва ҳаракатлар етакчилари, Франция мустамлакачилигидан жабр кўрган Кариб денгизи ва Антил ороллари гуруҳи, шунингдек, Голландиянинг икки мустамлакаси ваколатли вакиллари иштирок этди.
Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи томонидан “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига ёлланиб, Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 2016 йилда ишлаш учун Россияга боради ва бошқа бир муҳожирни қасддан ўлдиргани учун 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Қамоқхонага “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи келиб, маҳбусларга озодликка чиқиш, юқори маош ва фуқаролиги бўлмаганларга Россия фуқаролигини ваъда қилади.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи икки мамлакат ўртасида 16 та ҳужжат имзоланди. Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисида баённома, Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома, Иссиқкўлдаги курорт-ҳордиқ хўжалиги объектлари бўйича ҳукуматлараро битим шулар жумласидан.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди. Жумладан, Қирғизистоннинг Чуй вилоятида Ўзбекистон ҳамкорлигида Cobalt, Onix ва Tracker автомобилларини ишлаб чиқариш заводи иш бошлаган бўлса, Фарғона ва Наманганда иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди.