Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида савдо ва транспорт йўлларини ривожлантириш, иқлим ўзгаришларига қарши биргаликда курашиш каби масалалар қаторида Ғазо ҳамда “кўп миллионли туркий халқлар истиқомат қилаётган” Афғонистон мавзуларига ҳам тўхталди.
Қорачой-Черкас мусулмонлари диний бошқармаси ҳам республикада ниқобни вақтинчалик тўғрисида қарор қабул қилди. Республика муфтийси, Шимолий Кавказ мусулмонлари фаолиятини мувофиқлаштириш маркази раиси Исмоил Ҳожи Бердиев фатво бўйича изоҳ берар экан, шариатга кўра, юзни бутунлай яширадиган кийим кийиш мумкин эмас, деди.
Эронда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичи ислоҳотчилар блоки вакили Масуд Пезешкиан ғалабаси билан якунланди. Масуд Пезешкиан учун сайловчиларнинг 53,6 фоизи овоз берди. 69 ёшли сиёсатчи Эрон ғарбида этник озарбайжонлар оиласида дунёга келган.
Қирғизистон махсус хизматлари мамлакатда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганини маълум қилди. Қайд этилишча, олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Қирғизистоннинг тўрт нафар фуқароси қўлга олинган. Шунингдек, интув қилиш чоғида қўлбола портловчи қурилмалар учун бутловчи қисмлар, ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, рациялар, зирҳлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг кийим-кечаклари, дронлар, экстремистик адабиётлар, шунингдек, тақиқланган бошқа ашёлар топилган ва мусодара қилинган.
2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 2,2 млн ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,5 фоиз (569,2 минг) кўпроқ Ўзбекистон фуқароси сайёҳлик мақсадида хорижга чиқди. Ўзбекистонликлар энг кўп Қирғизистонга борди – қарийб 1 млн киши. Кейинги ўринларда Тожикистон (449,8 минг), Қозоғистон (322,5 минг) ва Саудия Арабистони (100,2 минг) турибди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шушада бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун 5−6 июль кунлари амалий ташриф билан Озарбайжонда бўлади. Саммитда илк бор кузатувчи давлат сифатида Шимолий Кипр Турк Республикаси ҳам иштирок этади. Туркия президенти эса Туркия-Нидерландия ўйинини томоша қилиш учун Германияга кетади.
Озарбайжоннинг Арманистон ишғолидан озод қилинган Шуша шаҳрида 5-6 июль кунлари Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммити бўлиб ўтади. “Транспорт алоқалари орқали барқарор келажакни қуриш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш” мавзусидаги саммит ташкилотнинг асосий масалалари ва кун тартиби бўйича юқори даражадаги муҳокамалар учун платформа бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
Президент имзолаган янги қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистонда Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди. Мазкур қонун талабларини бажармаган тадбиркорлар БҲМнинг 200 баравари (ҳозирда - 68 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Шунингдек, лицензия олиш учун БҲМнинг 10 баравари (3,4 млн сўм) миқдоридаги давлат божи ушбу соҳадаги ваколатли орган сифатида белгиланган Дин ишлари бўйича қўмитага тўланади.
Туркия разведкаси мамлакатга ташриф буюрган АҚШ ва Британия фуқаролари устидан назоратни кучайтирди. Бунга ушбу давлатларнинг айрим фуқаролари президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукуматини беқарорлаштириш мақсадида айғоқчи ва буюртмачи сифатида фаолият кўрсатаётган бўлиши мумкинлиги сабаб экани айтилмоқда.
Туркия ва Исроил паспортларига эга энг камида 4 минг сионист 7 октябрдан кейин Ғазога бориб, Исроил армияси сафида фаластинликларни қиришда иштирок этмоқда. Уларнинг 65 таси жабҳада ўлдирилган, 110 таси эса турли даражада ярадор қилинган. Turkiye газетаси маълумотларига кўра, Туркияда икки фуқароликка эга 20 минг, Исроилда эса 250 минг исроиллик яшайди. Исроилнинг “Темир гумбаз” тизимига масъул генерал ҳам Туркия фуқаролигига эгалиги аниқланган.