Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ шафелигида Афғонистон бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ бошқа бир қатор мамлакатлар билан бирга Афғонистоннинг банк ва иқтисодий фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилишга ваъда берди. Толибон ушбу ваъдани олқишлади. “Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позицияси олқишга лойиқ”, - деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
Украинада 18 июнь куни суиқасдга учраган қозоғистонлик мухолифатчи журналист Айдос Садиков қарийб икки ҳафта жонлантириш бўлимида ётгач, ҳаётдан кўз юмди. Журналист ва унинг рафиқаси 1 миллиондан ортиқ обуначига эга «База» YouTube-каналини бошқарган ҳамда Қозоғистон раҳбариятини танқид қилиб келган. Украина полицияси журналистга суиқасд уюштирган икки қозоғистонлик шахсини аниқлади, улардан бири таслим бўлган, иккинчиси қидирувда.
Туркия президенти девонининг Ахборот-коммуникация бошқармаси раҳбари, профессор Фахриддин Алтун мамлакатдаги суриялик қочқинлар билан боғлиқ вазият ҳақида баёнот берди. Унга кўра, ҳукумат мамлакатда салбий муҳит яратиш ва жамиятда қочқинларга нисбатан кескинликни кучайтиришга уринишларни диққат билан кузатиб бормоқда. Алтуннинг маълум қилишича, мамлакатда душман унсурлар бошчилигида барқарорликни бузишга қаратилаган провакацион ҳаракатлар бошланган.
Қозоғистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлат раҳбарлари саммитига тайёргарлик якунланди. Саммит 3-4 июль кунлари Остона шаҳрида ШҲТ+ форматида 16 давлат раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтади. Бу галги йиғилишда Туркия, Беларусь, Мўғулистон, Озарбайжон, Қатар, БАА ва Туркманистон раҳбарлари ҳам кузатувчи мақомида иштирок этади. Шунингдек, Беларуснинг ШҲТга тўлақонли аъзолиги бўйича қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Учрашувда Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерришни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлаган.
Мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин. Маълумот учун, янги қарор 14 июндан кучга кирган.
Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) янги геосиёсий ўйинчи сифатида халқаро майдонга чиқди. Бу ҳақда Американинг Eurasia Review нашрида таҳлилий мақола чоп этилди. Мақолада ҳар бир давлат ТДТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси ҳисобланиши ташкилотнинг ютуғи сифатида эътироф этилган. Муаллиф МДҲ, Британия ҳамдўстлиги ёки Франкофония сингари ташкилотларда собиқ мустамлакачи давлатлар етакчилик қилиши, қолган давлатлар эса сиёсий, дипломатик, иқтисодий ва хавфсизлик масаласида кучлиларнинг гапига қулоқ солишини қўшимча қилган.
Ўш вилояти Новқат тумани Абшир Ота қишлоғига сел келиши оқибатида қурбон бўлганларнинг аксарияти 8 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардир. Ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ўш–Боткен автомобиль йўлида кўприк қулаб тушгани айтилмоқда.
Туркия президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси бошлиғи Фаҳриддин Алтун илгари буни истамаган баъзи давлатлар бугун Фаластинни тан олишса, бунда Туркиянинг дипломатик ташаббуслари билан бир қаторда қирғин ва зулм шароитида ўз касбини адо этаётган мухбир ва журналистларнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлади.
Мудофаа вазирлиги Чирчиқ тоғ полигонида МДҲ давлатлари бўйича "Макаров" пистолети ва "Калашников" автоматидан ўқ отиш бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтганини маълум қилди. Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон давлатлари вакиллари иштирок этган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар ғолиб деб топилган.