Бугун, 29 июнь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Марказий Осиё давлатларига сафарини бошлайди. Қайд этилишича, у аввал Ўзбекистонга, сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради. Шунингдек, Гуттериш 4 июль куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Остонадаги саммитида иштирок этади.
Ўзбекистонликларнинг қандай сабаб билан вафот этгани аниқ эмас. Аввалроқ Саудия расмийлари 2024 йилги Ҳаж мавсумида 1300 дан ортиқ одам ҳаётдан кўз юмганини билдирганди. Ҳалок бўлганлар орасида бир неча кексалар ва сурункали касалликларга чалинганлар бор. Бундан ташқари, Маккада Ҳаж кунларида жазирама иссиқ кузатилди. Шунингдек, расмий ҳужжатлари бўлмаган зиёратчилар Ҳаж йўналиши бўйлаб кондиционер ўрнатилган иншоотларга кира олмагани айтилмоқда.
Европа иттифоқининг 14-санкциялар пакети Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ёки таҳдид солувчи ҳаракатлар учун жавобгар бўлган 116 нафар жисмоний ва юридик шахсни ўз ичига олади. "Қора рўйхат"га Россия корхоналаридан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон компаниялари ҳам киритилган. Жумладан, Ўзбекистоннинг 3 та – Alfa Beta Creative LLC, GFK Logistics Asia LLC, Mvizion LLC компанияларига нисбатан жазо чоралари қўлланилган.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади. Янги темир йўл Евроосиё континентал кўпригининг жанубий тармоғига айланади ва Жануби-Шарқий, Ғарбий Осиё ҳамда Яқин Шарқ бозорларига, жумладан Туркия ва ундан кейин Европа Иттифоқига чиқишга йўл очади.
Ислом ҳуқуқ тизимининг бошқа тизимлардан фарқи усулда унинг Мутлақ Олим бўлган Зотнинг илмига асосланганидир. Яъни, барча илмларнинг эгаси, ўта ҳикматли бўлган Аллоҳнинг чиқарган йўриғи шубҳасиз бехатодир, шубҳасиз манфаатлидир.
Сунний курдлар партияси HÜDA-PAR Туркия парламентига Исроилдаги урушда қатнашаётган мамлакат паспортига эга барча яҳудийларни фуқароликдан маҳрум этиш ҳақидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Маълум бўлишича, Туркия фуқароси бўлган 4 минг яҳудий нафақат Исроилда ҳарбий хизматни ўтаган, балки Ғазога бориб, бегуноҳ фаластинликларни қирғин қилишда қатнашган. Аниқланишича, уларнинг аксарияти ишғолчи давлатга Туркиядан эмас, балки учинчи давлатлар орқали ўтган. Қотиллар ўзларини фош қилмаслик учун турли исмлардан фойдаланган.
Ўзбекистон ва Уммон ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлган фарзандини ноқонуний диний таълим олишга жалб қилган ота-оналарни жавобгарликка тортиш ҳақидаги қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия миллий мудофаа вазири Яшар Гюлер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, жумладан, яқин идоралараро алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма тадбирлар ташкил этиш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш ва бошқа масалалар муҳокама қилинган.
Россия Бош прокуратурасининг Федерал хавфсизлик, миллатлараро муносабатлар, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш тўғрисидаги қонунлар ижросини назорат қилиш бошқармаси прокурори Дмитрий Вагурин жамиятда чет эллик ва муҳожирларга нисбатан нафрат сунъий равишда қўзғатилаётгани ва бу мамлакатнинг барбод бўлишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, у Марказий Осиёдан келган муҳожирларни бизнес соҳаларини эгаллаб олиш, Россия иқтисодиёти ва ўзига хослигига зарар етказишда айблади.