Россиялик сиёсий таҳлилчи Максим Шевченконинг фикрича, Яқин Шарқда янги ўйинчилар пайдо бўлмоқда. Бу эса Нетаняхунинг "Буюк исроил" орзуси барбод бўлаётганидан даракдир.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати барча тирик исроиллик гаровдаларни озод қилишга ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг режасига мувофиқ ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга тайёрлигини маълум қилди.
Фаластин қаршилик ҳаракати ишғол армияси томонидан «Глобал Сумуд»нинг тўхтатилиши ва фаолларнинг ҳибсга олинишини қароқчилик ва терроризм, деб атади.
Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати депутати Исмоил Абдулатиф ал-Ашкар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга мактуб ёзди: "Сионистлар ўзларининг тонналаб бомбалари билан гўдакларимизнинг танасини парчалаб ташламоқда. Улар мўл-кўлчилик асрида атайин очлик исканжасида ўлдириляпти. Илтимос, аралашинг. Кеч бўлмасидан ёрдам қўлини чўзинг. Ғазо болаларига ёрдам беришга шошилинг! Кимки биродарига ёрдам берса, унга Аллоҳ ёрдам беради", дейилади унинг мурожаатида.
ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр эканини билдирди, фақат Ғазо секторидаги уруш тўлиқ тугатилиши керак. Фаластин ҳаракати делегацияси бугун, 2 июль куни Қоҳирада мисрлик ва қатарлик воситачилар билан учрашиб, таклифни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати босқинчи исроил кучлари ҳибсдаги фаластинликларни ҳам аста-секин ўлдириб юбораётганини маълум қилди. Ҳаракатга кўра, маҳбуслар ишғол режимининг мислсиз қийноқларига солинмоқда ҳамда сионистлар томонидан қатл этиляпти.
исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантнинг фикрича, уруш қарийб 600 кундан бери давом этаётганига қарамай, ҲАМАС ҳанузгача Ғазони назорат қилмоқда. Айни пайтда мамлакатни амалдаги ҳукуматдан қутқариш ҳаётий заруратга айланган.
Al Arabiya'нинг ёзишича, ҲАМАС етакчиси Муҳаммад Синвар босқинчи исроил авизарбаси оқибатида бир неча кун олдин ўлдирилган. Айни пайтда исроил томони унинг ўлимини тасдиқламаяпти. Маълумот учун, сионистларнинг махсус хизматлари бир неча бор Яҳё Синварнинг укаси Муҳаммадни ўлдиришга уринган, аммо шу кунгача буни уддалай олмаётган эди.
Ғазода асирда бўлган сўнгги тирик Америка фуқароси деб ҳисобланган 21 ёшли Александр жанубдаги Хон Юнис шаҳрида Қизил Хоч расмийларига топширилган. Қаршилик ҳаракати бу Ғазо секторига "ўт очишни тўхтатиш, ўтиш жойларини очиш ва ёрдам етказиш бўйича кўрилаётган қадамларнинг" бир қисми эканини айтди.
Бу келишув тўғридан-тўғри ҲАМАС ва АҚШ ўртасида имзоланган – исроил бу келишувда иштирок этмаган. Фаластин қаршилик ҳаракати америкалик ҳарбий асир ва яна 10 нафар яҳудийни озод қилиши эвазига 70 кунлик оташкесим эълон қилиниб, чегаралар очилиши ҳамда Ғазога инсонпарварлик ёрдами киритилиши кутиляпти.