исроил-фаластин уруши
-
Босқинчи исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС қаршилик ҳаракати урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокараларни бошлади. Музокаралар Дональд Трамп ишлаб чиққан 20 моддадан иборат "тинчлик режаси" доирасида амалга ошмоқда. Учрашув АҚШ воситачилигида Қизил денгиз бўйидаги Шарм-аш-Шайх курортида бўлиб ўтяпти.
-
Ғазога 200 минг тоннадан ортиқ бомба ташлаган, муқаддас заминда ҳатто майса ўнишига йўл қўймаган террор давлатининг қилмиши қатлиом жиноятидан ҳам ошиб кетди. Сионистлар энди "бутунлай ҳаётни йўқ қилиш – "Holicide" босқичига ўтишди.
-
Вашингтон ва Тель-Авив томонидан жуда кўп такрорланадиган – “ҲАМАС қуролсизланиши керак”, деган талаб: сионистлар ва уларнинг шериклари бу талабни йиллар давомида такрорлаб келишади. Гўёки бу “тинчликнинг ягона калити” эмиш. Тарихга назар солсак, ҳеч бир озодлик ҳаракати қуролини қуруқ ваъдалар эвазига топширмаган. Бундай хатога йўл қўймаганларнинг ягона ҳақиқати бор: қуролсизланиш эмас, балки қуролни сақлаб қолиш озодликка эришишнинг асосий омили. Шундай экан, сионистларнинг талаби ҲАМАС учун “тинчлик”ка эришиш эмас, балки ўзини душман қўлига топширишдир. Душманларнинг ваъдасига ишониш андалусиялик мусулмонларнинг тарих ҳали-ҳануз унутмаган фожиасига йўлиқиш демакдир.
-
Такер Карлсон - Америка оммавий ахборот воситаларидаги энг машҳур ва таъсирли журналист, авваллари “Исроил тарафдори” деб ҳисобланган шахс яқинда АҚШ сиёсий ва медиа муҳитига ҳақиқий “бомба” ташлади. У миллионлаб томошабинлар кўрган жонли эфирда илгари ҳеч ким айтмаган гапни очиқчасига айтди: “Худо танлаган халқ деган нарса йўқ. Худо болаларни ўлдирадиганларни танламайди. Бу - бидъат. Улар - жиноятчилар ва ўғрилардир.”
-
The New York Times ва Сиена университети томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 60% америкалик босқинчи исроил Ғазодаги урушни ҲАМАС барча гаровга олинганларни қўйиб юбормаган тақдирда ҳам тўхтатиши керак, деб ҳисоблайди.
-
Сионист ҳукумат америкаликлар орасида ўзининг ижобий имижини шакллантириш ва ChatGPT каби сунъий интеллект моделларига таъсир ўтказиш мақсадида Clock Tower X LLC компанияси билан 6 миллион долларлик шартнома имзолади. Унга кўра, компания TikTok, Instagram ва YouTube каби платформалар учун Z авлодига мўлжалланган контент ишлаб чиқаради.
-
Россиялик журналист, сиёсат ва жамоат арбоби, публицист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Максим Шевченконинг сўзларига кўра, фаластинликларнинг матонати – иймон ҳаловатини ҳис қилмасдан туриб, тушуниб бўлмайдиган мўъжиза; зеро Қуддус эгалари деярли ташқи ёрдамсиз босқинчи исроил ва АҚШ кучларига қарши турмоқда.
-
Бутунжаҳон Ислом уламолари иттифоқи Доҳа саммити иштирокчиларига очиқ мактуб йўллаб, унда мусулмон давлатларни тезда исроил билан алоқаларни узишга, Фаластин қаршилик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга ва мусулмон дунёсининг стратегик бирдамлигини таъминлашга чақирди. Уюшмага кўра, Ғазодаги воқеалар нафақат минтақавий можаро, балки мусулмон халқларининг мавжудлиги ва мустақиллиги учун курашдир. Очиқ хатда мусулмон давлатлари раҳбарларига саккизта асосий талаб киритилган:
-
Чоршанба куни босқинчи исроилнинг Ғазо бўйлаб олиб борган ҳужумлари оқибатида камида 73 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. ҲАМАС Ғазони бошқариш учун мустақил миллий маъмурият тузишга рози бўлганини ва тўлиқ ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга тайёрлигини билдирди. Келишув доирасида барча исроиллик асирлар озод этилиши айтилмоқда. Босқинчи исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси эса бу баёнотни рад этган.
-
Олдинроқ, босқинчи исроил мудофаа вазири Ғазода "Гидеон аравалари" деб номланган янги операция ўтказиш учун яна 60 мингга яқин захирадаги аскар жалб қилинаётганини маълум қилганди. Фаластин қаршилик ҳаракати ҲАМАС бунга ўз муносабатини билдирди. Қаршилик ҳаракати янги ҳужум ҳам аввалгилари каби муваффақиятсизликка учрашини таъкидлаган.





















